Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестиваллари старт олди

Мирзачўл туманида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестиваллари старт олди

18 июнь 2022 йил
228
0

Мирзачўл туманида ёшлар ойлиги доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестиваллари ўтказилмоқда.

Бугун мазкур тадбир туманда кенг халқ оммаси, ёшлар иштирокида ташкил этилмоқда.

Фестиваль "Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам" шиори остида оммавий юриш марафони билан бошланди.

Дастлаб, иштирокчилар соат 7:00 да “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида туман маркази “Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб 2 км масофани пиёда юриб, шаҳар кўчалари бўйлаб пиёда ҳаракатланишди.

Шундан сўнг барча иштирокчилар туман Маданият уйи олдида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришди.

 

 

 

Аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия машғулотларига кенг жалб этиш ҳамда уларни жисмоний чиниқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 100 нафардан ортиқ ёшлар, 50 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар