Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Фуқаролар қабули ўтказилди

Фуқаролар қабули ўтказилди

15 июнь 2022 йил
439
0

Мирзачўл туман ҳокимлигида "Аёллар дафтари"да ҳисобда турган фуқаролар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Жиззах туманлараро судининг раиси А.Уринов, Иктисодий Ишлар бўйича Дустлик туманлараро суди судьяси О.Эргашев, фукаролик ишлари буйича Дустлик туманлараро судининг судьяси Ф.Ибодуллаев, шунингдек жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси М.Жураевлар фуқароларни қабул қилишди.
Фуқароларга тегишли тартибда масъул судьялар томонидан мурожаатлари эшитилиб, хуқуқий тушунтириш ва амалий ёрдамлар берилди.

 

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф.Ибодуллаевга фуқаро Усмонова Рахима Маматовна мурожаат қилиб, ўз мурожаатида фарзандини фамилиясини, шарифини ўзгартиришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди, ушбу мурожаат юзасидан тегишли тартибда хуқуқий тушунча берилиб, мурожаати ижобий ҳал килиниши тушунтирилди. Шунингдек, никоҳдан ажратиш, алимент пулларини ундириш хақида фукаролар мурожаатлари қабул қилиниб, фуқароларга тегишли тартибда хуқуқий тушунтиришлар берилди.

 Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар