Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўллик ёшлар бирлашди

Мирзачўллик ёшлар бирлашди

20 июнь 2022 йил
319
0

Мирзачўл туманида ўтказилган Ёшлар Фестивали доирасида ташкил этилган турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, тумандаги ҳамда вилоят ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар томонидан тараннум этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.

Фестивал очилишида туман ҳокими Шерзод Ахмедов сўзга чиқиб, ёшларни табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади.

 

Шунингдек, жуда қизғин ва унутилмас онларга бой бўлган “Беш ташаббус олимпиадаси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирларнинг 336 нафар туман ва вилоят босқичлари ғолиб ёшлари, республика босқичлари иштирокчилари бугун ёшлар фестивалида тантанали равишда тақдирландилар.

 

 

 

Ёшларнинг кайфиятини кўтариш, ҳақиқий ёшларга хос бўлган унутилмас ва такрорланмас лаҳзаларни тақдим этиш мақсадида эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, таниқлилар иштирокида ойлик якунига бағишланган катта фестивал бўлиб ўтди. 

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар