Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Республика ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлишди

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлишди

24 июнь 2022 йил
550
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрация раисининг топшириғига асосан, республика миқиёсида хотин-қизлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қарор ва фармонларнинг жойларда ижросини назорат қилиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Режага асосан, бугун Республика ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлишди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлими бошлиғи К.Норқулова, "Оила ва хотин-қизлар институти" катта илмий ходими Ҳ.Норқулов бошчилигидаги гуруҳ тумандаги хотин-қизлар учун яратилган шароитлар билан танишишди. Шу билан бирга Мирзачўл туман ҳокимлиги залида тумандаги 12 та МФЙдаги маҳалла хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

 

 


Йиғилишда Президентимизнинг хотин-қизлар тизимидаги ислоҳотлари, "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-146-сонли қарори, "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-81-сонли ва “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонларининг жойлардаги ижроси, оилавий ва хотин-қизлар тизимидаги муаммолар, жумладан оилавий низолар натижасида ажримларнинг кўпайиб кетиши, ажримлар натижасида тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, етим бўлиб қолаётган фарзандлар тақдири, хотин-қизлар жиноятчилиги, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, таълимга жалб қилишда берилаётган имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди.

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш каби масалалари ҳам таҳлилий муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги ёшларни оилага тайёрлаш марказида бўлишиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 820-қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

 

Шу билан бирга "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Мирзачўл намунали туманлараро маркази фаолияти билан ҳам танишдилар.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар