Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ОЛТИН МЕДАЛ ВА ТАШАККУРНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ОЛТИН МЕДАЛ ВА ТАШАККУРНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

28 июнь 2022 йил
257
0

 

2021-2022 ўқув йилида Мирзачўл туман ХТБга қарашли умумий ўрта таълим мактабларини 526 нафар ўқувчи 11-синфни, 804 нафар ўқувчи 9-синфни битказиб, мустақил хаётга йўлланма олишди.

 

Ўзининг намунали хулқи, фанлардан аъло баҳоларга ўқиши, мактабдан ва синфдан ташқари жамоат ишларида фаоллиги, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда ўзининг бебаҳо билими, иқтидори ва ижодий изланувчанлиги орқали Ватанга муҳаббат ва садоқат, юксак маънавий ва маърифий қадриятларни муносиб юксалтириш борасидаги фаолияти, ҳар томонлама етук шахс сифатида тенгдошларига ўрнак бўлаётган 25 нафар битирувчилар олтин медал олишга мушарраф бўлдилар.

Мактабдаги дарс машғулотларини аъло баҳоларга ўзлаштирган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига туман ҳокими ўринбосари У.Рустамов, туман Халқ таълими бўлим мудири Ғ. Анорбоев ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи С. Бобожоновлар томонидан олтин медаль, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг билими ва ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз. Ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси учун фидойилик қилган мактаб ўқитувчиларига самимий миннатдорлик билдиришди.


Туман хокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар