Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилояти Мирзачўл туманида пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар инспекция томонидан назоратга олинган

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар инспекция томонидан назоратга олинган

29 июнь 2022 йил
227
0

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида 2022 йил хосили учун жами 12500 гетар майдонда экилган пахта далаларида ғўза парвариши билан боғлиқ муҳим агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Июнь ойи эса ғўза парваришида долзарб палла ҳисобланади. 

Агротехник тадбирларнинг кечиктирмасдан, сифатли қилиб ўтказилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Мирзачўл туман бўлими томонидан жиддий назоратга олинган.

Хусусан, Мирзачўл туманида 12 минг 500 гектар майдонга чигит қадалиб, бугунги кунда ғўзалар шоналаш ва гуллаш фазаларига кирган.       

Яъни, шу-кеча кундузда 6 минг 519 гектар майдондаги ғўзалар шоналаш фазасида, 5 минг 981 гектар гўзалар гуллаш фазасида ривожланмоқда.

-Мавсумга 158 та замонавий культиваторлар жалб этилиб, ушбу техникалар ёрдамида бир кунда 871 гектар, мавсум бошидан эса 4 маротаба ғўза қатор орасига ишлов берилди.

Бугунги кунга қадар, 89 % майдонда 2-озиқлантириш ишлари амалга оширилиб, пахта майдонлари тўлиқ чопиқдан чиқарилди. Бу ишларга 5 минг 600 нафардан зиёд ишчилар жалб қилинган. 

Шунингдек, мавсумда қатнашаётган 56 та чуқур юмшатгичлар билан

ғўза майдонлари чуқур юмшатилиб, ғўзани баргидан озиқлантириш тадбирларига 60 та пуркагичлар жалб қилинган. 

Шу каби, пахта майдонларини шарбат билан суғориш ишлари учун бугунги кунда жами 8715 тонна махаллий ўғит жамғарилиб, 4732 гектарда ёки 38 % майдонлар шарбат билан суғориш ишлари якунланди. 

Бу каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришда эса Инспекциянинг туман бўлими инспекторлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Жумладан, кундан кун бўй чўзиб, ривожланиб бораётган ғўза майдонларида барча агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича 210 нафар фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш хатлари берилди.

Зеро, ҳосилнинг мўл бўлиши бугунги сайи-ҳаракатларга боғлиқ.

 Ф.Рахмонов

“Ўзагроинспекция” Мирзачўл

 туман бўлими бошлиғи  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар