Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хусусий мулкни ҳуқуқий  ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Хусусий мулкни ҳуқуқий  ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

22 июнь 2020 йил
88
0

Хусусий мулкни ҳуқуқий  ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шатр-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  Президентимизнинг доимий диққат марказида. Ўтган қисқа давр ичида бу борада кўплаб қонун хужжатларни қабул қилингани бунга ёрқин мисол.

Жумладан 2016 йил 5 октябрда “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши таьминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимса чора-тадбирлар тўғрисида ”ги 4848-сонли Президент Фармони қабул қилинган.

Хужжатга мувофиқ, тадбиркорлик субьектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субьектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноий ишлари доирасидаги  муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинди.

Шундай қилиб,назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил етиш ҳуқуқга эга эмас. Бунда фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун хужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолинди. Бундай текширишлар фақат Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин ва текшириш муддати бир ишкуни билан чекланган.

Шу билан бирга, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта хуқуқбузарликлар содир етган тадбиркорлик субьектлари, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва хуқуқбузилиши  оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда жавобгарликнинг барча турларидан озод қилинди.

Бундан ташқари, тадбирколик субьектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан махрум қилиш  тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган.

 

                                                  Мирзачўл туман статистика бўлими маъмурияти

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар