Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан уюшмаган ёшлар ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан уюшмаган ёшлар ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди

23 июнь 2020 йил
159
0

 

Бугун Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган замонавий мини футбол майдончасида Мирзачўл тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Мирзачўл тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан "Қўлимда 5-ташаббус, қўлимда 5-имконият" шиори остида тумандаги 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Мазкур спорт мусобақасида Мирзачўл туманидаги 9 та маҳалла, қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинлардаги жами 63 нафар уюшмаган ёшлар фаол иштирок этишди.

 

Ўтказилган мусобақа натижаларига кўра, фаҳрли 1-ўрини "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар, 2-ўрини "Ўзбекистон" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги уюшмаган ёшлар эгалланган бўлса, 3-ўрини "Янгидала" қишлоқ фуқаролар йиғини уюшмаган ёшлари эгаллашдилар.

 

 

Бу каби спорт мусобақалари туманда ҳали давом эттирилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар