Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

ОРОМГОҲ ҚУЧОҚ ОЧДИ

28 июль 2022 йил
224
0

 

Эрталабдан мирзачўллик болажонлар Фориш туманида жойлашган “Матбуотчи” стационар оромгоҳига жўнаб кетган эди. Кўриб турганингиздек, оромгоҳ болалар билан гавжум бўлди.

Ҳар йилгидек, Мирзачўл туманида 2022 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми уюшқоқлик билан ташкил этилиб, оромгоҳларда болаларнинг мазмунли дам олишлари учун барча шароитлар яратилди.

Бу ерда болалар 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Турли кўнгилочар, маънавий-маърифий тадбирлар, спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб бориляпти.

Оромгоҳнинг дарахтзор, соя-салқин ҳовлиси, биноларнинг таъмирдан чиқарилиб, чиройли жиҳозланиб қўйилганлиги, ошхонасининг замонавий эканлиги болажонларга жуда ёқди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар