Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » КОРХОНА, ТАШКИЛОТ, МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ, МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

13 август 2022 йил
155
0

 

 

Мирзачўл туманидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида 1-сектор худудидаги "Янгидала" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Маънавият-маърифат бўлими ҳамда қатор ташкилотлар билан биргаликда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Турнирда туман ташкилотлари ва ёшларнинг ҳар бири 6 та иштирокчидан иборат бўлган жами 60 га яқин жамоалар иштирок этди.

 

Ўйин давомида жамоаларга мантиқий ҳамда топишмоқлардан иборат саволлар жамланмаси тақдим этилиб, уларнинг ақл-заковати, мантиқий идроки ва тезкорлиги синовдан ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

Тадбирда фахрли 1-ўринни "Гулзор" ҚФЙнинг 19-мактаб жамоаси, 2-ўринни Фавқулодда вазиятлар бўлими жамоаси, 3-ўринни Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ёшлар етакчилари жамоаси эгаллади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар