Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Mаънавий-маърифий ишларга бириктирилган ходимлар иш жойида бўладими ҳеч?

Mаънавий-маърифий ишларга бириктирилган ходимлар иш жойида бўладими ҳеч?

15 август 2022 йил
280
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан 2022 йил 15 август куни туман Халқ таълими бўлими, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, туман Агробанк бўлими, туман Ириригация бўлими, туман Халқ банки, Ватанпарвар ташкилотидаги амалга оширилган ишлари холатини Маънавият ва маърифат маркази Мирзачўл туман бўлинмаси раҳбари, Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби Ш.Абдураҳимов, кенгаш аъзолари туман Касб-ҳунар мактаби директори ўринбосари А.Намазова, туман ҳокимлиги тарғибот гуруҳи раҳбари Ш.Ёқубовалар томонидан ўрганилди

 

Ўрганиш натижасида туман туман Халқ таълими бўлимида юкоридаги қарор ижроси бўйича сохага жиддий эътибор қаратилмаганлиги, Жумладан, маънавият ҳонаси номигагина ташкил этилганлиги, хонада Президент асарлари мавжуд эмаслиги, бадиий-сиёсий адабиётлар номигагина қўйилганлиги, аждодларимиз сиймолари, давлатимиз рамзлари ўрнатилмаганлиги, 2021 ўқув йили тугаган бўлсада хозирга қадар Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган хамкорлик режалари тузилмаганлиги, бўлимда маънавият соатлари умуман ўтилмаганлиги, ўтказилган тадбирлар жилдларга жамлаб борилмаганлиги, Халқ таълими бўлими биноси сиртки қисмига мустақиллигимизнинг 31 йиллигига "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори хозирга қадар ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимида ҳам хамкорлик режаси тузилган бўлсада унинг ижроси бўйича ишлар амалга оширилмаганлиги, Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишларга доир қабул қилинган қарорлари мавжуд эмаслиги, маънавият соатлари ўтказилмаганлиги аниқланди.

 

Туман Агробанк бўлими, туман Ириригация бўлими, туман Халқ банки, Ватанпарвар ташкилотидаги амалга оширилган ишлари холати маънавий-маърифий ишларга бириктирилган ходимларнинг иш жойида йўқлиги сабабли ўрганишнинг иложи бўлмасада юқоридаги ташкилотлардаги каби мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган шиорлар хозирга қадар ўрнатилмаганлиги, айрим ташкилотларда ободонлаштириш ишлари бажарилган бўлса айримларида чала ёки умуман бажарилмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, ўрганиш жараёнида келгусида маънавий-маърифий соҳада ишларни тизимли ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан тегишли тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар