Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

Расмий муносабат

10 август 2022 йил
217
0

Қарс икки қўлдан чиқади. Ёхуд хулоса қилишга шошилманг

Cўнгги кунларда Мирзачўл тумани ҳокимлиги бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “ХОКИМЛАРГА СЎКИШ, УРИШ ХАММА НАРСА МУМКИНМИ? ҚОНУН ХАММА УЧУН БАРОВАР ЭМАСМИ” мазмундаги видеолавҳага нисбатан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Мирзачўл тумани асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган туман бўлиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, бу борада йўқотишларини қисқартириш, мақсадсиз талон-тарожларнинг, исрофгарчиликларнинг олдини олиш, фуқароларни ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича чиқарилган Фармон ва Қарорларнинг ижроси борасидаги ишлар туманда йилдан-йилга давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли бирмунча салмоқли бўлиб бормоқда.

Аммо шунга қарамай, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилиб, вақтида қарамай, борини ҳам “ўзимга бўлсин” деб ўзигаям, халққаям бермай, талон-тарож қилиб юрган, айрим қўштирноқ ичидаги “уддабурон фермерлар” ўз муаммосини дунё оммасига дастурхон қилмоқда.

Мирзачўл тумани ҳокими бошчилигида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими томонидан озиқ овқат хавфсизлигини, халқнинг эртанги заҳирасини ўйлаб, талон-тарож бўлганлиги сабаб ҳамда иккинчи тарафнинг ўз ишига масъулятсизлиги боис туман ҳокими билан ўрталарида келишмовчилик бўлади.
Албатта бу вазиятда туман ҳокими томонидан ишлатилган ноурин сўзларни оқлаб бўлмайди. Раҳбар лавозимидлаги шахснинг касб этикаси бўйича бу каби сўзларни ишлатишини мутлақо нотўғри. Мирзачўл тумани ҳокими касб этикаси нуқтаий назаридан ҳиссиётларини жиловлай олмаганидан ва ўз қилмишидан пушаймон.
Аммо шу ўринда бу ерда айбни тўлиқ туман ҳокимига ағдариб қуйиш ҳам мантиқсизликдир. Чунки ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган фермер ҳам ўзининг ишини вақтида тўлиқ бажармаган.

Фермернинг хаспўшлаб ҳолатни фақат ўзи тарафдан жабрдийда кўрсатиб ижтимоий тармоқларга олиб чиқишганлиги шошма –шошарлик билан ўз қилмишини оқлаш деб баҳолаш мумкин. Аудиода айтилганидек, фермердан ариза ҳам олинмаган, ёки ери тортиб олинмаган.

Ҳозирда тегишли соҳа вакиллари туманда қишлоқ хўжалигида ҳамда фермерларнинг бугунги кундаги фаолияти бўйича ушбу видеолавҳалар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Бу бўйича яна қўшимча ахборот берилади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар