Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Ахмедовнинг байрам ТАБРИГИ

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Ахмедовнинг байрам ТАБРИГИ

30 сентябрь 2022 йил
235
0

Азиз устозлар!

Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!

 

Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни  билан самимий муборакбод этаман.

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга устозлар таълим ва тарбия беришган.

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, мураббийига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Бугун биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган ана шундай азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилаклар ярашади.
Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олийжаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак, ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз!

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.

Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз ва келажагимиз бўлган фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.

Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз.

Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз!

Баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизга улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик аримаслигини тилаб қоламиз.

Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

 

Шерзод АХМЕДОВ,

Мирзачўл тумани ҳокими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар