Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл ҳокимининг туман ёшларига байрам табриги

Мирзачўл ҳокимининг туман ёшларига байрам табриги

30 июнь 2020 йил
119
0

Қадрли ёшлар, азиз мирзачўллик ука-сингилларим!
Сизларни Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мана шундай қувончли кунда, аввало, юртимизда кейинги пайтда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, ўғил-қизларимизнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сиз, навқирон фарзандларимизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Ўтган қисқа даврда жамиятимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган бу байрам давлатимиз, халқимиз ўз фарзандларининг бахти ва камоли учун ҳеч нарсани аямаслигини, мамлакатимиз ёшлари ҳам Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишни ўз ҳаётининг мазмуни деб билишини яққол ифода этмоқда.Ҳақиқатан ҳам, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда.
Бугунги кунда Мирзачўл тумани 51 минг аҳолисининг 38 минг нафарини ёшлар ташкил этмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши томонидан 2020 йил биринчи чорак давомида 30 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, уларга 5 мингдан ортиқ  ёшлар жалб этилди. 
Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, фаол ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналиши бўйича иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Азиз ёшлар!
Бугунги кунда ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалар бутун халқимиз каби сизлардан ҳам ҳар томонлама катта тайёргарлик ва сафарбарликни талаб этмоқда.
Ишонаманки, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз.
Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.
                                                                                         Мирзачўл тумани хокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар