Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЎҚУВЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ЎҚУВЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

30 июнь 2020 йил
133
0

 2019-2020 ўқув йилида Мирзачўл туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларини 734 нафар ўқувчи битказиб, мустақил хаётга йўлланма олишди. Ўзининг намунали хулқи, барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиши, мактабдан ва синфдан ташқари жамоат ишларида фаоллиги, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда ўзининг бебаҳо билими, иқтидори, истеъдоди ва ижодий изланувчанлиги орқали Ватанга муҳаббат ва садоқат, юксак маънавий ва маърифий қадриятларни муносиб юксалтириш борасидаги фаолияти, ҳар томонлама етук шахс сифатида тенгдошларига ўрнак бўлаётган 22 нафар битирувчиларнинг 17 нафари олтин, 5 нафари кумуш медал олишга мушарраф бўлдилар.
Мактабдаги дарс машғулотларини аъло баҳоларга ўзлаштириб, юксак шараф билан тугатган ёшларга туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, туман халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Анорбоев ва Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман кенгаши раиси Улуғбек Рустамов томонидан олтин медаль, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Туман ҳалқ қабулхонаси мудири Илхом Нурмонов ўқувчиларнинг устозлари ва ота - оналарига миннатдорчилик билдириб, катта хаёт остонасида турган ёшларнинг келгусидаги ўқишларига улкан зафарлар тилади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг билими ва ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз. Ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси учун фидойилик қилган мактаб ўқитувчиларига самимий миннатдорлик билдиришди.

  Бугун биз битирувчилар учун энг қувончли ва хаяжонли кун, - дейди 13- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шохиста Қаршибоева. — Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар бизни янада улкан марралар сари руҳлантирмоқда. Бу йил мактабимиздан 4 нафар ўқувчи аъло баҳоларга ўқиганлиги учун олтин медалга сазовор бўлишди. Албатта, устозларимизнинг бизга билдирган ишончини оқлаймиз. Жонажон Ватанимиз фаровонлиги учун бор куч- ғайратимизни аямаймиз!
       

Мирзачўл тумани хокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар