Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Давлат ва халқ бирдамликда ҳар қандай синовдан ўтишга қодир”.

“Давлат ва халқ бирдамликда ҳар қандай синовдан ўтишга қодир”.

09 июль 2020 йил
109
0

Уйларда янгарсин доимо кулгу,
Фароғат ушбудур, барака шудур.
Соғлом бўлсин вужуд, соғ бўлсин орзу,
Бойлик бахт, қувонч соғликда ахир.
Оналар, болалар қувончга тўлса,
Чамандай гуллади энди оқибат.
Омонлик ҳар жойда, ҳар кимда бўлса,
Кетмайди диллардан меҳр-муҳаббат.
Ҳатто қушларга ҳам етмасин озор,
Соғ бўлсин бобою-момоларимиз.
Яшасин кунма-кун шу она диёр,
Доим ёруғ бўлсин самоларимиз.
(Яшасин она диёрим – Баҳром Ҳайдаров)

Муҳтарам Президентимиз томонидан 8 июл куни видеоселектор йиғилиши ўтқазилди. Йиғилишда Президент коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
“Бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади” — деб Президент коронавирус масаласида мамлакат аҳолисига мурожаат қилдилар. Республикамизда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб, касаллик жуда мураккаб синов ва унга қарши кураш эса оғир бўлишини таъкидлаб ўтилди.
Бугун нафақат Ўзбекистонда, балким бутун дунёдаги мана-ман деган давлатларда ҳам коронавирус пандемияси инсонларнинг соғлиғига таъсир этмоқда, бундай ҳолатлар, барча давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётлари учун муҳим синов бўлмоқда.
Бугун, бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган коронавирус пандемияси халқимиз орасида азалдан мавжуд бўлган меҳр-оқибат, бемор ва кексаларни зиёрат қилиш, кулфат келганда бир-бирига ёрдам қўлини чўзиш каби қадриятлар олдида ожиз қолаётганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Шунингдек, кўпчилик қалам соҳиблари ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳам тўғри ташвиқот орқали халқимиз орасида ортиқча ваҳима кўтарилмаслигига ўз ҳиссаларини қўшаётгани кишини хурсанд қилади. Бундай ибратли ишларни кўплаб мисоллар орқали билишимиз мумкин. Ким қайси соҳада фаолият юритишидан қатъий назар, халқимизга хос заковат билан юртимиз бошига тушган мазкур синовларни муваффақият билан енгиб ўтишда фаол бўлиб, хотиржамлик ва зийраклик билан ҳамжиҳатлигимизни намоён этсак, ишонамизки, бу иллатлардан тез фурсатларда бартараф этилади.
Қайд этилишича, бугунги кунга Республикамизда касалликка чалинганлар сони 10 982 нафарга, соғайганлар сони 6890 нафарга етди. Июл ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2167 нафарга кўпайган бўлиб, 1267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳолат карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски, беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда. Бу барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт деди давлатимиз раҳбари.

                                                               Ҳақиқатдан ҳам бугун, бутун дунё таҳликага тушган, бундай вазиятда халқимизнинг тинч-тотувлиги, хавфсизлигини сақлаш учун ҳукуматимиз томонидан жорий этилган чораларга қатъий амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Дарҳақиқатдан ҳам, Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинади. 10 июлдан тўйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар тақиқланади, автотранспорт ҳаракати чекланади, буюм бозорлари ва болалар боғчалари ёпилади, халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади, коронавирусдан уй шароитида даволанаётганларга тиббий ёрдам бериш учун мобил гуруҳлар ташкил этилади, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси «қизил» бўлади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 144 кишига кўпайиб, 10 982 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда айни пайтгача коронавирус инфекциясига чалинган 6888 нафар фуқаро соғайган, коронавирусдан вафот этган беморлар сони эса 42 нафарга етган.
Ҳақиқатдан ҳам вирус билан зарарланганларнинг аксарияти аҳоли орасидан аниқланаётгани, касалланганларнинг орасида юқиш манбаи номаълум бўлиб қолаётганлиги ҳаммамизни ташвишга солмоқда. “Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганидан далолат бермоқда.
Бугун пандемияга қарши курашишда албатта ҳушёрлик ва масъулиятни бир карра эмас, ўн маротаба оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади”, деди мамлакатимиз раҳбари.

Аксарият ҳудудларда фуқаролар карантин чоралари юмшатилганини “касаллик тугади”, деб нотўғри қабул қилдилар. Оқибати маълум, касалга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда. Бугун кўп ҳолатларда бозорлар, савдо мажмуалари, умумий овқатланиш шахобчалари ҳамда банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол, бе-хотиржам юриб, уйда турли тадбирлар ўтқазиш ҳолатлари кузатиляпти. Карантин қоидаларига амал қилмасдан, мавжуд талабларни бузаётган айрим юртдошларимиз хатти-ҳаракатлари касаллик янада авж олаётганини акс эттираётган рақамларни юзага чиқармоқда. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари куюнчаклик билан таъкидлаганидек, пандемия шароитида ҳам кўча-кўйда ҳеч қандай заруратсиз юрган ёшлар кўплаб учраяпти. Кейинги кунларда инфекция юқтирганлар сони ошиб бораётгани ачинарли, албатта. Вирус кўринмас бало, ҳушёрликни қўлдан бермаслик зарурлигини ҳар биримиз англашимиз даркор. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилинаётган барча ҳаракатлар, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатлар натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.
Ҳурматли ҳамюртдошлар, шифокор ва мутахассисларимиз томонидан тавсия этилаётган санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишимиз, имконият даражасида оммавий тадбирларда иштирок этмаслик, кўпчилик тўпланадиган жойларга бормаслик, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлардан сақланишимиз зарурдир.
Энг асосийси, вазият - тўлиқ Муҳтарам Президентимизнинг шахсан назоратида эканлигидан хурсандмиз.
Ишончимиз комилки – ушбу мураккаб вазиятлардан, Сиз ва биз, ҳалқимиз билан биргаликда соғ-саломат, эсон омонликда албатта чиқиб кетамиз.

Урол Ўразбоев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва
ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар