Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!

16 июль 2020 йил
120
0

 Ҳурматли тумандошлар!

Кейинги пайтларда мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони кундан кунга кўпаймоқда. Бир кунда масалан, 13 июль куни 594 кишида коронавирус аниқланиб, шуларнинг 322 таси аҳоли орасидан чиқаётгани албатта ачинарли ҳолат. Чунки, огоҳ бўлинг, ўзингизни асранг, вирусдан сақланинг, уйда қолинг, карантин қоидаларига амал қилинг деб такрор ва такрор айтилишига қарамасдан хамон бефарқлик ҳолатлари учрамоқда. Наҳотки, ўзимизнинг, келажагимиз бўлган фарзандларимизнинг, ўзгаларнинг ҳаёти сизни ташвишга солмаса? Коронавируснинг салбий оқибатларини кўриб, билиб, эшитиб туриб ҳам бу балога бефарқ бўлсак?Бу сизу бизга ярашадими? Асло, йўқ. Шундай экан, янада огоҳ бўлайлик! Карантин қоидаларига қатъий риоя қилайлик!  Бепарволикка чек қўяйлик! Биз учун қайғураётган Юртбошимиз Мурожаатига қулоқ тутайлик!  Соғлигимиз учун тиним билмай ишлаётган шифокорларимизнинг, Санитария-эпидемиологик осойишталик  маркази ходимларининг, туну кун осойишталигимиз учун фидойилик кўрсатаётган ички ишлар ходимларининг меҳнатларини қадрлайлик!  Барчамиз тождор бу вируснинг дунёни не аҳволга солаётганини тушуниб, жиддий қараб, карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этайлик!
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар