Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахда имконияти чекланган хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда

Жиззахда имконияти чекланган хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда

04 август 2020 йил
54
0

Дилдора Сафарбекова Фориш тумани «Қўлба» маҳалласининг Михин қишлоғида яшайди. У айни кунда 5 ёшда. Мурғак қизнинг, орзулари бир олам. Бошқа тенгдошлари сингари ўйнаб кулгиси, мактабга бориб илим олгиси келади. Аммо, унда туғма юрак пароги бор. Ана шу хасталик боис у кўп нарсадан бебаҳра.
Қурбон ҳайити байрамида вилоят касаба уюшмалари кенгаши томонидан Дилдора Сафарбековага даволаниши учун 15 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари Қурбон ҳайитида тумандаги ногирон, бемор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар оилавий аҳволи ўрганиб чиқилиб, ёрдамга муҳтож 138 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди.
Вилоят касаба уюшмалари кенгаши томонидан 138 нафар эҳтиёжманд аёлларга даволаниши, дори-дармон ва комунал тўловлардан бўлган қарздорликларни ёпиш учун 190,3 миллион сўм пул маблағлари тўлаб берилди.
Ажратилган пул маблағлари эҳтиёжманд оилаларнинг уйларига етказиб берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар