Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

17 август 2020 йил
57
0

17-август куни халқ депутатлари туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.
Онлайн тарзда ўтказилган вилоят кенгаши сессиясидан сўнг бўлиб ўтган туман кенгаши тўққизинчи сессияси ишини туман ҳокими К.Холмуродов очди.
“Карантин қоидаларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария қоидаларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан” туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О. Маҳмудованинг Мурожаати тингланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала камбалчиликни қисқартириш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Бегиев марузасида қийналиб қолган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар,қилинаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди ва куз-қишга тайёргарлик кўрилётган масалаларни ўртага ташлади.
Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалар учун депутатлардан Қ.Маматов, Э.Эргашов, Т.Норбеков ва Т.Ҳакимовлар сўзга чиқди.

Сессияда туман ҳокимининг қарорлари тасдиқлаб олинди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди

                                                                          

           Мирзачўл туман  ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар