Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЎРҚ-418-СОНЛИ ҚОНУН ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

ЎРҚ-418-СОНЛИ ҚОНУН ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

19 август 2020 йил
44
0

   Туман статистика бўлими 2017 йил 1январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ҳусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул  қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-418-сонли Қонуни кучга кирганлигини маълум қилади.

      Қонуннинг 3-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан 305-моддаси ( Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи қисм билан тўлдирилди.

     Жумладан, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ “агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ёхуд тадбиркорлик фаоляти билан шуғулланиувчи фуқаролар аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти (ёки) соғлигига зарар етказган холлар мустасно”деб белгиландива бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этиб қўйилди.

        Шунингдек, ЎзР МЖтКнинг 305-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ “Ушбу кодекс 271 –моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади” деб мустаҳкамлаб қўйилди.

                                                         Мирзачўл туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар