Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎНИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎНИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

29 август 2020 йил
59
0

Бугун, 29 август куни халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессияни йиғилишини халқ депутатлари туман кенгашининг раиси К. Холмуродов бошқариб борди.

  Депутатлар сессиянинг қуйидаги кун тартибини тасдиқлашди:
– тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида;
– ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида 2020 йилнинг ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарининг ахбороти;
– туманда ёшларнинг бандлик даражасини ошириш бўйича жорий йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Сессия кун тартибидаги “Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Анорбоевнинг маъруза қилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала – “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида 2020 йилнинг ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Нурмановнинг маърузаси тингланди.

Кун тартибидаги учинчи масала – “Туманда ёшларнинг бандлик даражасини ошириш бўйича жорий йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар” юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Улуғбек Рустамов ахборот берди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳокамалар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида муҳокама этилган масалалар бўйича қарорлар қилинди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар