Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида ўтказилган сайёр қабулда мурожаатлар жойида ҳал этилди

Мирзачўл туманида ўтказилган сайёр қабулда мурожаатлар жойида ҳал этилди

10 сентябрь 2019 йил
323
0
Мирзачўл туманида Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги – ЎзА Бош директори ўринбосари А. Ўрозов сайёр қабул ўтказди.

Туман халқ қабулхонасида ташкил қилинган сайёр қабулга ўн чоғли фуқаро мурожаат қилди. Мурожаатларнинг бештаси банкдан кредит олиш, учтаси ишга жойлашиш биттаси моддий ёрдам, биттаси томорқасини оқар сув билан таъминлаш масаласида бўлди.
Ержар маҳалласида Гўзал Одилова “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида банкдан йиллик 8 фоизли имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Яна икки кишининг мурожаати шу мазмунда бўлди. Сайёр қабулда қатнашган тумандаги “Агробанк”, “Халқ” банки бўлимлари вакиллари айни пайтда ресурс йўқлиги учун оилавий тадбиркорлик учун кредитлар ажратиш тўхтаб турганлигини маълум қилди. Шу боис ҳозирча бу муаммони ҳал этиш туман банкларига боғлиқ бўлмай турибди.
3.jpg
Ишга жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилган уч нафар қиз “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”да ишга жойланадиган бўлди.
– Корхонанинг иккинчи навбати ишга туширилиши билан янги иш ўринларига хотин-қизларни қабул қилиш бошланади, – туман Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Нурмонов. – Корхона маъмурияти билан ишга жойлашишда кўмак сўраб мурожаат қилганларни уларга юборишга келишганмиз. Хотин-қизларни иш билан таъминлашда, алоҳида мутахассисликларни ҳисобга олмаганда, муаммо йўқ.
Бошқа мурожаатлар тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
8.jpg
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар