Кўнгилли равишда пахта теримига борувчилар учун онлайн платформа яратилди
Ўзбекистонда кўнгилли равишда пахта теримига бормоқчи бўлганлар учун онлайн платформа яратилди.
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.
“terim.uz сайтини очдик. Ҳар бир кўнгилли ушбу сайтга кириб, қайси ҳудудда пахта термоқчи эканлигини онлайн тарзда маълум қилишлари мумкин. Ёлланма терувчи ким? У қайси талабларга мувофиқ ишлаши лозим? Иш берувчи ким? Уларнинг вазифалари ва масъулияти қандай? Ушбу масалалар бўйича махсус низом ишлаб чиқилди. Бу — тарихда илк бор” дейди Баҳодир Умрзоқов.
«Агар Сиз Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига пахта теримига бормоқчи бўлсангиз, қуйидаги сўров шаклини тўлдиринг. Маълумотлар киритилгандан сўнг, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари 3 кун ичида Сиз билан боғланади», дейилади сайтда келтирилган изоҳда.
Тавсия этамиз:

