Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳар бир машина кунига 8-10 тонна пахта термоқда

Ҳар бир машина кунига 8-10 тонна пахта термоқда

23 сентябрь 2020 йил
40
0

Ҳар бир машина кунига 8-10 тонна пахта термоқда
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги Азамат Холбоев раҳбарлигидаги «Арман Абзал» фермер хўжалигида биринчи терим машиналар билан бошланди. Хўжаликнинг машинабоп қилиб ўстирилган 120 гектарлик пахта майдонидаги ҳосил иккита «ТТЗ СE 220» русумли терим машинаси ёрдамида терилмоқда.
11,5 минг гектар майдонда пахта етиштирган туман фермерлари бу йил давлатга 32 минг 240 тонна пахта хомашёсини сотиш бўйича шартнома қилган. Ушбу ҳосилнинг 8 минг 850 тоннасини терим машиналари билан йиғиштириб олиш мўлжалланмоқда.

photo_2020-09-23_18-55-49.jpg
Туманда пахта терими оммавий бошланди. Мавжуд 40 та пахта териш машинаси махсус ажратилган майдонлардаги ҳосилни йиғиштиришга киришди.
Пахтачилик учун ўтган йилларга нисбатан бир мунча мураккаб келган бу йилги мавсумда ҳосилни пахта териш машиналарида йиғиштириб олиш ҳар йилгиданда катта аҳамиятга эга. Туманда ўтган йилги мавсумда 15 та «МХ-1.8», 5 та «ТТЗ СE 220» русумли терим машинаси ишлатилган эди. Бу йил пахта терими мавсуми олдидан яна 20 та «ТТЗ СE 220» русумли машина харид қилинди.
photo_2020-09-23_18-55-46.jpg
– Терим машиналаридан унумли фойдаланиш учун мавсум олдидан уларнинг созлиги тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди, – дейди «Ўзагроинспекция» туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори Санжар Норқулов. – Мавсумда ҳар бир терим машинасининг бенуқсон ишлаши кафолатланиб, кунига ҳар бир «ТТЗ СE 220» русумли машиналар ёрдамида 10 тоннадан ва «МХ-1.8» русумли машиналар ёрдамида 3 тоннадан пахта терилиши, бир ой давомида машиналар ёрдамида 8 минг 850 тонна ҳосилни йиғиштириб олиш режалаштирилган. Агар бир нафар теримчи кунига ўртача 60-70 килограмм, 30 кунлик мавсумда 1,8-2,1 тонна пахта териши инобатга олинса 40 та машина 5 мингга яқин теримчининг ишини бажаради. Айнан шундай иш унумдорлигини таъминлаш учун барча имконият бор.
photo_2020-09-23_18-55-43.jpg
«Машина терими – ишнинг унуми» деган мақол бежиз айтилмаган. Айниқса ҳозирги пандемия шароитида касалликнинг тарқалиши олдини олишда, теримчилар учун сарфланадиган озиқ-овқат, ётоқ жой, транспорт ва бошқа харажатларининг иқтисод қилинишида терим машиналаридан фойдаланишнинг нечоғли афзаллиги кўриниб турибди.
Биринчи куннинг ўзида Мирзачўлда «ТТЗ СE 220» машиналарининг ҳар бири билан 8-10 тоннадан ҳосил йиғиштириб олинди. Худди шундай вилоятнинг бошқа туманлари пахтазорларида ҳам машина терими бошланди.
Тошқул. БEКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБEКОВ (сурат), ЎзА
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар