Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони таҳлили

Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони таҳлили

24 сентябрь 2020 йил
34
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъэктларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 Мирзачўл туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони тўғрисида маълумот
(2020-йил 1 сентябрь ҳолатига, фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 653 та, Фаолият кўрсатаётганлар 93 та, Натижада, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 76 та купайган ҳамда уларнинг умумий сони 653 тани ташкил этган. Янги ташкил этилганлар 729 та, 2020 йилнинг январ-аагуст ойларида Мирзачўл туманида 93 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 тага  камдир.  

                                         Рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар
 
2020 йилнинг 1-сентябрь ҳолатига 729 та корхоналар ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтганйилнинг мос даврига нисбатан 116,1 фоизга ўсган, иқтисодий фаолият турлари бўйича жамига нисбатан 23,9 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 16,5 % савдо, 14,3 % саноат, 8,9 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 6,4 % қурилиш,1,6 % ташиш ва сақлаш,

1,0 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 0,7 % ахборот ва алоқа ҳамда 26,7 %  бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жиззах вилояти Статистика бошқармаси

Статистик регистрларни юритиш бўлими бошлиғи

Умиров Илимдар

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар