Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Олий Мажлис Сенати Ишчи гуруҳи Мирзачўл туманида

Олий Мажлис Сенати Ишчи гуруҳи Мирзачўл туманида

25 сентябрь 2020 йил
63
0

 Жорий йилнинг 25-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Нусрат Пардаев ҳамда Анвар Тўйчиевлар Мирзачўл туманига ташриф буюрди. Жорий йилнинг 25-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Нусрат Пардаев ҳамда Анвар Тўйчиевлар Мирзачўл туманига ташриф буюрди.        СЕНАТОР  ВА ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ  МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИ ДАЛАЛАРИДА  2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Сенаторлар,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакилларидан таркиб топган ишчи гурух аъзолари жойларда бўлдилар. Шунингдек, Анвар Тўйчиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида ўрганиш давомида Мирзачўл тумани Мирзачўл СИУ, Пахтазор СИУ, Истиқлол СИУ, Ўзбекистон СИУ худудларидаги “Наврўз”, “Усмон бобо”, “Мехр ғурур”,”Дилмурод омад”, “Жума жамшид” фермер хўжаликлари дала майдонларида пахта йиғим – терими холати ўрганилганда теримчиларга 1200 сўмдан терим пули берилаётганлиги аниқланди.  Пахта мавсумида иштирок этаётган теримчилар,  фермерлар ва  класстер раҳбарлари билан учрашди. Ишчи гуруҳи аъзолари мавсум давомида юзага келадиган муаммолар, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини ташкил этилиши ҳамда терим пулларини ўз вақтида берилиши борасида суҳбатлашишди.Ишчи гуруҳи аъзолари фермерлар, класстерлар, бандликка кўмаклашиш марказидан бошқа ташкилотларни пахта йиғим терими мавсуми давомида теримчиларни жалб қилиш ишларига аралашувига йўл қўймаслик, корхона ташкилот ходимларини уюшган ҳолда жалб қилмаслик холатлари, ҳамда теримчиларни терим ҳақини оширган ҳолатда раҳбатлантириш чораларини кўрилиши борасида таъкидлаб ўтишди.Ишчи гуруҳ пахтакорлар билан суҳбатлашар экан бир кун давомида неча килограмм пахта теришлари ва пандемия шароитини инобатга олиб, пахта йиғим терим ишларини санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолатда ташкиллаштирилиши хусусида ҳам гапириб ўтди.

 

 Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар