Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Меҳр-саховат" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

"Меҳр-саховат" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

28 сентябрь 2020 йил
56
0

 

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни туман ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-майдаги ПФ-5999 сонли Фармони билан глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат кўмак бериш борасида қўшган хиссаси, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак кўрсатган 11 нафар Мирзачўлликлар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ушбу кўкрак нишонлар тантанали равишда Мирзачўл туман ҳокими К.Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Н.А.Мухтарова, туман фаоллари иштирокида топширилди. Тумандаги пандемия даврида ҳамда Сардоба талофатларида зарар кўрганлар, кам таъминлаган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатган фидоий инсонлар юртбошимиз томонидан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбирда шунингдек, туман фаоллари, жамоат ташкилотлари, ҳоким ўринбосарлари, ёшлар, “Тошкент” ҚФЙ худудидаги чегара пост ҳарбий хизматчилари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тантанали тадбирни туман ҳокими К.Холмуродов очар экан, қийин ва синовли вазиятларда эл корига яраган бир қатор исми кўрсатилмаган кўнгилли ёрдамини элу-юртдан аямаган чин маънода фидоий инсонларни хизматларини алохида таъкидлаб ўтди. Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида давлатимиз томонидан ушбу кўкрак нишони таъсис этилганлиги, бу эътирофга туманимиздан ҳам бир қатор элпарвар, жонкуяр инсонлар муносиб кўрилганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Тадбир давомида тумандаги “Мирзачўл транс” маъсулият чекланган жамияти раҳбари Прокофев Олег Олегович, “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” маъсулияти чекланган жамияти директори Назаров Сирожиддин Кушкарович, “Mirzacho’l teks” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Ахмадалиев Абдулазиз Ботиралиевич, Мирзачўл тумани “Феруз Самира” биолаборатория мудири Пашаева Гулниса Фирузовна, Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош врачи ўринбосари Худайбердиев Шерали Умаркулович, Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими инфекционист шифокори Рустамов Бахромкул Суюнович, Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида навбатчи фельдшери Махамбетов Акмал Нарзуллаевич, Мирзачўл тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази эпидемиолог врач Абдукадиров Азамат Жумабаевич, Мирзачўл тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази дезинфектори Иргашева Зебинисо Эргаш қизи, "NEXT GROP STROY" маъсулияти чекланган жамияти директори Урунов Бекзод Исломжон ўғли, Мирзачўл тумани "Маъруф Гулрух" фермер хўжалиги бошлиғи Эргашев Мухаммади Тиркашевичларга ушбу кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўз олган “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” маъсулияти чекланган жамияти директори С.Назаров тўлқинланиб, бу нишонга муносиб кўргани учун давлатимизга, юртбошимизга, халқимизга миннаддорчилик билдириб, эл хизмати йўлида доимо ҳормай толмай меҳнат қилишини, бу рағбат бу каби ишларга янада туртки ва илхом бўлишини айтиб, бел боғлаб халққа қанот бўлиш, ўзбек ўғлони сифатида суянч бўлиш ҳар қандай инсоннинг эзгу мақсади бўлишлиги хақида гапириб, бу ютуқ бутун мирзачўлликларники эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар