Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туман ҳокими Комил  Холмуродовнинг Устозлар ва мураббийларга табриги

Мирзачўл туман ҳокими Комил  Холмуродовнинг Устозлар ва мураббийларга табриги

30 сентябрь 2020 йил
35
0

Қадрли, нияти пок шарафли касб эгалари- ўқитувчи- устозлар ва мураббийлар! Эртага барча-барчамиз Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамини кенг нишонлаймиз. Ўқитувчи деганда дарҳол кўз олдимизга элнинг корига ярайдиган, ёш авлод тарбияси учун жон куйдирадиган, изланувчан, билимли, ниятлари покиза, қалби доимо уйғоқ зот келади. Зеро, бугунги муаллим давр билан ҳамнафас, республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, юртпарвар ва катта салоҳиятга эга зиёлиларнинг пешқадам вакилидир. Ҳар қанлай ташаббус ва самарали меҳнат доимо рағбату эътирофга лойиқдир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонларидан ўқитувчи ва мураббийларимизни меҳнати қўллаб-қувватланиб, уларнинг ойлик маошлари босқичма- босқич оширилаётгани айни муддаодир. Биз ўсиб келаётган ёш авлодга пухта таълим- тарбия бераётган сиздек катта тажрибага эга, зукко ва жонкуяр туманимиз ўқитувчилари, фидоий мураббийлараримиз эришаётган улкан ютуқлар ва натижалардан хақли равишда фахрланамиз. Ҳозирги пандимия шароитида мактабларимизда Ўзбекистон Республикасининг" Таълим тўғрисида " ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида илғор педагогик технологияларнинг самарали жорий этилаётганлиги, таълим сифати ва самарадорлигига эришилаётгани астойдил изланишларингиз маҳсулидир. Сизларни хуш ва қувончли айём - Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан қизғин ва самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат- саломатлик, бирдамлик, қалб уйғоқлиги, хонадонларингизга қут-барака ва фаровонлик тилайман.     Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли устоз ва мураббийлар! 


 Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар