Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Устозлар эъзозланди

Устозлар эъзозланди

30 сентябрь 2020 йил
28
0

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган тантанали йиғилишда муҳтарам юртбошимиз мамлакатимиздаги барча фидоий устозларни қутлуғ байрам билан муборакбод этди. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасидан сўнг тадбир қатнашчилари билан учрашувни очиқ мулоқот тарзида ўтказиб ,йиғилишда сўзга чиқган нотиқларнинг фикр мулохазалари ва таклифларини тинглади ва уларни хар томонлама қўллаб-қувватлади,зарурий кўрсатмаларни берди.Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, Мирзачўл тумани ҳокими К.Холмуродов байрам муносабати билан тадбирга йиғилган устоз ва мураббийларни 1-октябрь "Устоз ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан қутлади ва уларга байрам совғаларини сектор раҳбарлари иштирокида топширди.

 

 

 

 Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл туман ташкилоти тамонидан 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан халқ таълими соҳасида меҳнат қилаётган ўз касбининг фидоийлари бўлган устозларимиздан 132 нафари, мактабгача таълим соҳаси ходимларидан 83 нафари, мактабдан ташқари таълим муассасаларидан 5 нафари жами 220 нафар фидоий устозлар туман кенгашининг совғалари билан тақдирланишди.

М.Бекқулов
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар