Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ишчи гуруҳ аъзолари Мирзачўлда бўлишди

Ишчи гуруҳ аъзолари Мирзачўлда бўлишди

02 октябрь 2020 йил
42
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакиллари Анвар Тўйчиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Мирзачўл туманида бўлишди. Улар тумандаги бир қатор ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда бўлишиб, ходимларнинг иш жараёнини кузатди.

Суҳбат пайтида теримга жалб этилмаганлигига амин бўлишди. Сўнг, "Абай","Янгидала" ФХХУ фермер хўжаликларининг пахта далаларига ташриф буюриб, пандемия пайтида теримнинг бориши билан танишдилар. Мавсумда иштирок этаётган маҳаллий аҳоли ҳамда бахмаллик теримчилар билан мулоқотда бўлишди. Ишчи гуруҳ аъзолари мавсум давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратишда мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш, теримда иштирок этаётганлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Шунингдек, мутасаддилар тумандаги бир қатор дала шийпонларида бўлишиб, уларда теримчиларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Йўл қўйилган хатоликлар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.


 Мирзачўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар