Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Шов-шувлар кимга керак бўлган эди?!

Шов-шувлар кимга керак бўлган эди?!

02 октябрь 2020 йил
267
0

   

 Жорий йилнинг 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги ковид саралаш поликлиникасида ишлаймиз. 24 соат ишлашга мўлжалланган бўлиб, 12 соатлик смена алмашамиз. Махсус поликлиникамиз 15 августда ташкил қилинган бўлса, шу кунгача устама тўланмади. Бошлиқларимиз ва бухгалтерларимиз тўловни пайсалга солиб келяпти...” мазмундаги хабарни ўқиб, ишчи гурух ташкил қилинди, бориб ўргандик. Ўрганиш давомида туман Тиббиёт бирлашмасининг бош врач ўринбосари Ш.Худойбердиев туман тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекциясини олдини олишга жалб қилинган тиббиёт ходимларига белгиланган тартибда кунлик устамалар тўланиб келинаётганлиги, охирги марта 2020 йил 10 сентябрь ҳолатига ишлаган даври учун устамалар 30 сентябрь куни тўлиқ тўлаб берилганлигини, 10 сентябрдан 01 октябрь ҳолатга ишлаган даври учун барча ҳужжатлар тўпланаётганлигини, ушбу муддат учун устамалар белгиланган тартибда тўланишини маълум қилди.

   Мирзачўл туманидаги ковид саралаш поликлиникаси ҳамшираси Ў.Соатова ҳамда катта ҳамшира Д.Норжигитовалар билан сухбатлашдик. Ҳайрон қоласан киши, ҳамшираларнинг барчаси бу шикоят ўринли эмаслигини, вақтида пул олишликларини, ижтимоий тармоқда чиққанлигидан ҳайрон қолганлигини эътироф этишди. Биз борганимизда 1 октябрь-байрам куни эди. Шунга қарамай улар ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётган эдилар, норозилик кайфиятидан асар ҳам йўқ. Бу шов-шувли хабарлар кимга керак эди, буёғи Худога маълум.

Суҳбат жараёнидаги видеони илова қиламиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар