Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма!

Ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма!

16 октябрь 2020 йил
24
0

Замон ривожланиб бормоқда, шу қатори техника техналогиялар хам. Халқиимзда ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма деган мақол бор. Бу мақол қадим замонлардан бери мавжуд. Чунки харбир инсон мулкдор бўлгандан кейин, уни хавсизлигини таминлаши, ўғрилаб кетишини олдинни олиши керак. Одамларда озгина этибор ва хохиш бўлса бас. Хавсиз шахар, хавсиз хонадон шиорига амал қилган холда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отряди (Мирзачўл туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича) техник қўриқлаш пункти томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш, Мирзачўл тумани ҳудудида жойлашган халқ хўжалик объектлари ва фуқаро хонадонларининг ишончли қўриқловини таъминлаш, қўриқлаш сифатини ошириш мақсадида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган савдо дўконлари,  маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, кампютер хоналар, дорихоналар ва бошқа моддий бойликлар сақланадиган объектларга замонавий Приток -А КОП -03 (4) аппаратлари ўрнатилиб техник қўриқлаш пунктининг  “кечки қўриқлов”ига уланмоқда. Ушбу аппарат объектга ўрнатилган “Харакат”га, “Зарбага” “Шовқин”га, “Ёнғин”га ишловчи сигнализация воситаларидан сигнални қабул қилиб, Жиззах вилояти Қўриқлаш бўлими Маниторинг марказига узатилиб берилади. Объект маниторинг маркази томонидан узлуксиз 24 соат назорат қилиниб борилади ва техник қўриқлаш пункти  тезкор харакатланувчи гурухи ходимлари томонидан қўриқланаётган объектдан тушган “Ташвиш” хабари бўйича тезкор таъсир кўрсатиш борасидаги тадбирлар амалга оширилади. Аппаратга сигнални узатиб бериш ва алоқани таминлаш учун 2 та мобил алоқа компанияларининг  SIM карта” лари ўрнатилади.  2 та мобил алоқа компанияларининг  SIM карта” ларидан фойдаланиш алоқанинг узлуксизлигини таминлайди. Бундан ташқари аппаратга акумлятор ўрнатилган бўлиб, бу аппаратга електр қувватининг узлуксизлигини таъминлаб беради.

Авваллари тадбиркорлик ва ташкилот  объектлари хамда хонадонларни техник  қўриқлаш пунктига улашда объектнинг алоқа тармоғидан узоқлиги, алоқа тармоғига уланишнинг имкони йўқлиги халақит берар эди. Хозирги кунда Приток -А КОП -03 (4) аппаратти орқали ушбу муоммолар ўз ечимини топди.

Кўнгилсиз ҳолатлар, жанжалларни  олдини олиш, бундай холат содир бўлганда улар кучайиб оғир оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида меҳмонхона,  чойхоналар, тўйхоналар, кафе-барлар, спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи умумий овқатланиш шахопчалари ва дўконларга “Ташвиш тугмаси” ўрнатган холда техник қўриқлаш пункти қўриқловига уланмоқда. Техник қўриқлаш пункти (ТҚП)да мунтазам 24 соат давомида хизмат олиб борилади.  ТҚПда хизмат олиб борувчи бошқарув пулти навбатчилари томонидан сигналларни жамловчи аппарат орқали ТҚПга уланган обектлар мунтазам назорат қилиниб борилмоқда. Тадбиркорлик обектлари ва ташкилотларнинг “Қоровулхона”ларига, “Қабулхона”ларига шунингдек, савдо нуқталарининг “Касса”ларига ўрнатилган “Ташвиш тугма” ва бошқа ҚЁОС  воситаларидан техник қўриқлаш пунктига “ТАШВИШ” хабари келганда, хабар бўйича техник қўриқлаш пунктида хизмат олиб бораётган қуролланган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат автомашинасида воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, “Ташвиш” хабари сабабини ўрганади ва турли кўринишдаги салбий ҳолатларни олдини олиш чораларини кўради. 

Эслатма: Ташкилот, корхона, савдо дўконлари ва бошқа объектларни қўриқловга олиниши учун тўловлар қўриқланиш тури, вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тарифлар бўйича шартнома асосида амалга оширилади.

Хонадонларга қўриқлаш хизмат хақи 17 000 (ўн етти минг) сўм.

Мулкизгизнинг ишончли қўриқланишини кафолатлаймиз!

 

Мурожаат учун телефонлар:

(72) 312-15-80,  (72) 226-02-28

 (93) 991-91-97,  (97) 523-30-31      

                       

Мирзачўл туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича 7-Алохида отряди бошлиғи капитан А.Қандиёров ва техник қўриқлаш пункти бошлиғи катта лейтенант     Ш.Хусанов 

                         

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар