Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ қабулхонаси ва халқ вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги

Халқ қабулхонаси ва халқ вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги

19 октябрь 2020 йил
25
0

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушаётганлиги, ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши, ўз сайловчиларига берган ваъдалари устидан чиқиш, халқнинг ишончини оқлаш, меҳрини қозониш тўғрисида топшириқлар берган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз сайлов округларида Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар асосида ишлаб чиқилган иш режаларига мувофиқтуман Халқ қабулхонаси билан ҳамкорлик тизимини йўлга қўйди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарори билан тасдиқланган “манзилли режа” асосида жорий йилнинг 9 ой давомида 1697 нафар ёшлар,шунингдек 618 нафар аёллар  бандлиги таъминланишида маҳаллий давлат ҳокимияти билан бир қаторда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Туман Кенгаши депутатларидан А.Намазова, А.Улжаев, З.Усмонов, Г.Оналбаева, Э.Саидов, Б.Аманова, вилоят Кенгаши депутати С.Назаровлар ўз сайлов округларида аҳоли муаммолари, ёшлар бандлиги масалаларида туман Халқ қабулхонаси билан яқин ҳамкорлик қилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда уларнинг ечимини топишда шахсий ташаббуслари билан давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ўрнак бўлмоқда.

Жумладан,19-Гулистон сайлов округидан туман Кенгаши депутат Э.Саидовнинг ташаббуси билан сайлов округидаги Бунёдкор кўчасидаги абгор, яроқсиз ҳолга келган пиёдалар йўлакчасининг 180 метри қайта таъмирланиб, шу кучада яшовчи аҳолининг пиёдалар йўлакчасини таъмирлаш бўйича муаммоси ижобий ҳал этилди.

40-Мирзадала сайлов округидан Жиззах вилоят Кенгаши депутати С.Назаров “Ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини биносининг фойдаланилмасдан турган2-қаватида 100 ўринга мўлжалланган тикув цехи ташкил этилиб, ҳудуддаги 100 нафар хотин-қизлар, шу жумладан 30 нафарёшлар иш билан таъминланди. Шунингдек туман марказидаги маҳалларда истиқомат қилаётган 43 нафар ёшлар “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”дадоимий иш билан таъминланиб, даромад манбаи яратилди.

Ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган, шу кунгача қурилиш, реконструкция қилиш бўйича бирорта манзилли дастурларига киритилмаган ҳудуддаги8, 9-умумтаълим мактабларида Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши раиси, туман ҳокими К.Холмуродовнинг шахсий ташаббуси билан таъмирлаш ишларининг олиб борилмоқда.

2020 йил 8-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислиги “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтар”ини шакллантириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан ташкил этилган ишчи гуруҳ таркибида 10-Мирзадала сайлов округидан туман Кенгаши депутати Б.Аманованинг уйма-уй юриб, ҳар бир ёш ва аёллар билан мулоқоторқали анкета-сўровномаларнинг юритилишидаги фаол иштирокихалқ вакилларининг аҳоли муаммоларини ҳал қилишда Президент  Халқ қабулхоналари билан ҳамкорлигига яққол мисолдир.

Ўз сайлов округларида аҳоли муаммолари, долзарб бўлиб қолаётган тоза ичимлик сув таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, ёшлар ва аёллар бандлиги ва бошқа йўналишларда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан  давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровларинингюборилиши депутатлар фаолиятида ўтган йилларга нисбатан сезиларли  ўсиш динамикасини кузатиш мумкин.

           

И.Нурманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар