Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Спортнинг волейбол туридан туман хокими соврини учун туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Спортнинг волейбол туридан туман хокими соврини учун туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

31 октябрь 2020 йил
87
0

31- октябр куни Мирзачўл туманида Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 3-июндаги ПҚ 3031-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида хамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ахоли соғлигини мустахкамлаш аёллар спортини ривожлантириш мақсадида Туман хокими ташаббуси билан ХТБ га қарашли умум ўрта таълим мактаб аёл ўқитувчи ходимлари, МТБга қарашли Давлат мактабгача талим ташкилотлари аёл ходимлари хамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби аёл ходимлари ўртасида спортнинг волейбол туридан туман хокими соврини учун туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 250 нафар ходимлар иштирок этди. Жуда қизғин ўтган баҳсда оммавий ахборот воситалари ходимлари Жиззах МТРК ходимлари томонидан тасвирга тушурилди. Ушбу мусобақада Сектор рахбарлари туман хокимлиги туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Мактабгача таълим бўлими, туман Халқ таълими бўлими, раҳбарлари ҳам иштирок этиб ўз тизимидаги ташкилотлар хотин-қизларига омад тиладилар.

 

Мирзачўл туман хокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар