Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тўй ва бошқа маросимларни карантин қоидалари асосида ўтказинг!

Тўй ва бошқа маросимларни карантин қоидалари асосида ўтказинг!

30 октябрь 2020 йил
31
0

Бугунги коронавирус пандемияси инсон саломатлигига жиддий хавф солаётгани барчангизга маълум. Ана шундай синовли дамларда тўй-ҳашамлар ва маркаларни ташкил этишда, биздан тартиб интизом талаб этилади. Республика махсус комиссиянинг тегишли қарорига асосан туй-ҳашамларни ўтказиш тартиби белгиланган.

Мирзачўл туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва тумандаги мавжуд 12 та маҳаллалардаги "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" аъзолари фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Ҳар бир туй ёки бошқа маросимларни ўтказмоқчи бўлган фуқаро албатта маҳаллага мурожаат қилиши, карантин талабларига мос равишда тўй ёки бошқа маросимларни ташкил этиши алоҳида эътиборга олинган. "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" ҳар бир фуқарони суҳбатдан ўтказиб баённомаларни расмийлаштиради ва фуқаролар огоҳлантирилади. Аксинча ушбу ҳолатларни менсимаслик ва карантин қоидаларини бузилиши, жарима тўлашга бориб тақалади. Энг аянчлиси касалликни юқтириб олиш хавфи ортади.

Ҳурматли фуқаролар ўзимизнинг қувончли онларимиз яъни туй-ҳашамларни ёки бошқа маросимларни карантин қоидалари асосида ташкил этинг! Зеро сиз ва яқинларингизнинг саломатлиги биз учун муҳим!

Мирзачўл тумани хокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар