Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жорий йилнинг 30 октябр куни Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 октябр куни Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўтказилди.

30 октябрь 2020 йил
85
0

Жорий йилнинг 30 октябр куни Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўтказилди.

 

Сессия иши семинар тарзида ўтказилиб кун тартибидаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Сессия ишини Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгаши раиси, тумани ҳокими Холмуродов Комил Адхамович кириш сўзи билан очиб берди. 

Шундан сўнг, сессия регламенти бўйича Мирзачўл тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йилги маҳаллий бюджетнинг кутилаётган параметрлари тўғрисида - туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Бобоев Баҳодир Мухтович тақдимот қилди.

Хусусан, 2021 йилда туман бўйича контингент даромадлар прогнози дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 31 млрд.  243,0 млн.сўм (2020 кутилаётган тушумларга нисбатан 93%), шундан маҳаллий даромадлар 22.4 млрд.сўм, (2020 кутилаётган тушумларга нисбатан 107%), даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида республика бюджетидан 31,0 млрд.сўм трансферт, ҳамда 4,3 млрд.сўм ўтказиб бериладиган даромадлар (мобиль, алкогол акциз солиғи)  белгиланиши кутилмоқда.

2021 йилда солиқ ставкалари қуйидаги бўлиши кутилмоқда:

Биринчидан, давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги асосий солиқ ставкалари сақланиб қолади:

- қўшилган қиймат солиғи – 15% миқдорида;

- фойда солиғи – 15% миқдорида;

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12% миқдорида;

- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ – 2% миқдорида;

- айланмадан олинадиган солиқ – 4% миқдорида.

Иккинчидан, пандемия шароитида айрим солиқлар ставкалари 2020 йилда индексация қилинмади. 2021 йилда бу солиқ ставкаларини қуйидаги миқдорларда бўлиши кутилмоқда:

- Алкоголь маҳсулотлари 2 босқичда: 1 февралдан ўртача 13,5% (116 400 сўмга нисбатан ), 1 октябрдан ўртача 7% (132 114 сўмга нисбатан) га;

- сигарет 2 босқичда: 1 февралдан ўртача 5,2%( 163 500 сўмга нисбатан), 1 октябрдан ўртача 7,6% (172 002 сўмга нисбатан) га;

- бензин ва дизель ёқилғиси (АЁҚШда сотиладиган) ва суюлтирилган газ (пропан) 1 февралдан 22%(415 сўмга нисбатан) га;

- сиқилган газ (метан), бензин (Аи-80, Аи-90, 92,93,95 марка), ЭКО дизель ёқилғиси 1 февралдан 15% (565 сўмга нисбатан)га индексацияланади.

Учинчидан, цемент учун 10% акциз солиғи киритилмоқда ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси камайтирилмоқда.

Тўртинчидан, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15% индексация қилинади.

Бундан ташқари, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини янада ошириш учун 2021 йилда Солиқ кодексида белгиланган, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкасидан келиб чиқиб туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентини қўллаш ваколатлари берилмоқда.

Шу сабабли, туман Халқ депутатлари кенгаши ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғига ставкасига 0,5 дан 2,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициент қўллаш, туман Халқ депутатлари кенгаши (вилоят белгилаганига нисбатан) 0,7 дан 1,3 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентини белгилаб, солиқ солиш адолатлилик тамойилини таъминлаш билан бирга, шу ҳудудни бюджетига қўшимча даромад шакллантириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қишлоқ хўжалик ерларини суғориш, балиқ етиштириш (ўстириш) ва деҳқон хўжаликлари учун ставкаси 1 куб.м учун 40 сўм миқдорида белгиланмоқда (амалда 70 сўм).

Табиий сув ҳавзасига қайта қуйиладиган сувлар солиқ солиш базасидан чиқариб ташланади (масалан, ГЭС, балиқ етиштирувчи хўжаликлар).

Маҳаллий бюджетнинг 2021 йил кутилаётган харажатлар режаси бўйича:

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил ҳаражатлари 53 млрд. 353,1 млн.сўмни, яъни ўтган йилга нисбатан 18.5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бунда ижтимоий соҳа харажатлари устувор бўлиб, ушбу харажатлар учун 42 млрд. 620.4 млн.сўм ёки умумий харажатларнинг 80,0 фоизи йўналтирилади.

Маҳаллий бюджет маблағлари тақсимоти соҳалар кесимида қуйидагича режалаштирилиши кутилмоқда:

  • Халқ таълими соҳаси 4,4 млрд.сўмга;
  • Мактабгача таълим соҳаси 4,3 млрд.сўмга;
  • Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 20,3 млрд.сўмга;
  • Маданият соҳаси бўйича 1,0 млрд.сўмга;
  • Спорт соҳаси бўйича 1,7 млрд.сўмга;
  • Иқтисодиёт харажатлари соҳаси 4,8 млрд.сўмга;
  • Давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари харажатлари 5,4 млрд. сўм маблағ ажратилади.

2021 йилда ҳокимликларнинг заҳира жамғармаси умумий харажатларининг 1 фоизи миқдорида 528.2 млн.сўм (2020 йилда 1,5 фоиз миқдорида 665.2 млн.сўм) режалаштирилмоқда.

Келгуси йилда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ижтимоий нафақа маблағлари қарийб
1,5 баробарга оширилиб, 10 млрд. 762 млн.сўмга етказилади. (2020 йилда ушбу кўрсаткич 7 млрд. 128.7 млн.сўмни ташкил этган)

Шунингдек, туманда 2021 йилда республика ҳамда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан инвестиция дастури доирасида жами 10,5 млрд.сўм молиялаштирилиши режалаштирилмоқда, жумладан;

туман маркази ва шаҳарни ободонлаштириш 6,8 млрд.сўм;

Мирзачўл туманининг "Мирзачўл", "Абай", "Янгидала" ва "Пахтазор" ҳудудларидаги 7.4 км лоток тармоқларини реконструкция қилиш ва пульсар суғориш тизимини жорий этиш 1.5 млрд.сўм,

Мирзачўл туманининг "Абай", "Тошкент" ва "Мустақиллик келажаги" ҳудудларида 12.6 км коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш учун 2,2 млрд.сўм маблағ молиялаштирилади. 

Маърузадан сўнг муҳокамага ўтилиб, сессияда иштирок этаётган депутатлар ва сессия иштирокчилари томонидан ўз таклифлари ва саволлари билан мурожаат этишди.  

 

Жумладан, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати С.Назаров, туман Кенгаши депутатлари Э.Саидов, З.Усмонов, Қ.Абдуқодиров ҳамда М.Тўхтамишовлар ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, Мирзачўл туман ҳокими К.А.Холмуродов ва Жиззах вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси бўйича муҳокама иштирокчилари томонидан берилган саволларига ва таклифларига жавоб бердилар.

 

Ҳурматли мирзачўлликлар!

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 28 октябридан 12 ноябргача “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали” (regulation.gov.uz) орқали халқ муҳокамасига қўйилган. Ушбу қонун лойиҳаси юзасидан 12 ноябргача қўшимча таклифлар киртишда фаол иштирок этинг.

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар