Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида «5 минг қадам пиёда юриш» акцияси ташкил этилди

Мирзачўл туманида «5 минг қадам пиёда юриш» акцияси ташкил этилди

05 ноябрь 2020 йил
107
0

 Давлатимиз раҳбарининг Яшнобод туманига ташрифи давомида туманда кекса ёшдаги кишилар пиёда юриши, бу эса саломатликка катта фойдаси борлиги алоҳида таъкидланган эди. Шу боис Мирзачўл туманида ҳам "5 минг қадам пиёда юриш" акцияси ташкил этилди. Ушбу тадбир соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми бўлгани учун ҳам бошқа ҳудудларда мунтазам ўтказиб бориш тавсия этилган эди.

 

 Мирзачўл туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёнидан туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан "5 минг қадам пиёда юриш" акцияси уюштирилди. Мазкур акцияда кекса нуронийлар, ёшлар, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар йиғинлари вакилларидан иборат жами беш юзга яқин фуқаролар иштирок этди.

 — Пиёда юрган одам ҳар томонлама соғлом, кайфияти ҳам юқори бўлади, — дейди Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош врачи Холмўмин Абдураимов. — Ҳар куни тонгда ва кечки пайт пиёда юриш соғлиқ учун жуда фойдали ҳисобланади. Бугунги акция эса соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилади. Бундай тадбирларни тез-тез ўтказиш керак, деб ҳисоблайман.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар