Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда “Камалак” болалар ташкилотининг VI раёсат йиғилиши ўтказилди

Мирзачўлда “Камалак” болалар ташкилотининг VI раёсат йиғилиши ўтказилди

30 октябрь 2020 йил
36
0

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб улғайтириш, ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтиришда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги "Камалак" болалар ташкилотининг алоҳида ўрни бор. Мактаб ўқувчиларини бирлаштирувчи бу ташкилот фаолияти синф сардорлари кенгаши, шунингдек, мактаб сардорлари кенгаши томонидан юритилади.

Мана шу ташкилотнинг кўзгуси бўлган анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Мирзачўл тумани “Камалак” болалар ташкилотининг Раёсат йиғилиши жорий йилнинг 30 октябрь куни тумандаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.   Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгашининг ҳамкор ташкилотлари вакиллари, туман Сардолар Кенгаши, таълим муассасалари Бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда фаол мактаб сардорлари иштирок этишди.

Навбатдаги VI раёсат йиғилишининг кун тартибида "Камалак" болалар ташкилотининг янги таҳрирдаги Низоми лойиҳаси, Сардорлар Кенгаши аъзолари сайлови, аъзолик, 2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган ёшлар етакчисининг намунавий иш режаси, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокамаси каби масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ташкилотнинг янги таҳрирдаги низоми ҳамда умумий ўрта таълим мактабидаги сардорлар кенгаши аъзоларининг сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги янги таҳрирдаги низоми муҳокама этилди.

Сўнг сардорлар ва ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди. 

–“Камалак” болалар ташкилоти сардорлари ва фаоллари томонидан жорий йилда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда 110 дан зиёд турли лойиҳа, танлов ва акциялар ташкил этилди, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши сардори, 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Темиров. – Ушбу тадбирларга 4 мингдан ортиқ ёшлар ва “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари қамраб олинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камалак” доим Сен билан бирга” лойиҳаси ташкил этилиб, ёшлар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, ташкилот томонидан хисобот даври давомида  бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида “Уйдаги қаҳрамон ижоди”, “Онлайн видео роликлар”, “Уйда қол, совға – ол”, “Ёш иқтидорлар” каби бир қатор лойиҳа ва танловлар онлайн тарзда ташкил этилиб, уларга 2,5 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.

– Янги ўқув йили бошланиши билан ҳар бир синфда сардорлар кенгаши таркиби сайланиб, ташкилот фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди  жамоатчилик асосида фаолият юритувчи туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси  этиб ушбу йиғилишда сайланган Х.Миржанова. – Болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда сардорлар Кенгашларининг алохида ўрни бор. Биз сардорлар билан бирга ижтимоий химояга мухтож ёшлар, турли сабаблар билан ИИБ профилактик ҳисобига тушиб қолган ёшлар билан айниқса индивидуал иш олиб боришга ҳаракат қилаяпмиз.

       Тадбирда шунингдек, Халқ таълими бўлими вакили Ш.Рахмонов, туман ИИБнинг вакили Б.Хайитбоевлар сўзга чиқишиб, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича ўз таклифларини киритиб ўтдилар. Йиғилишда ташкилот фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Х.Шербекова

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Мирзачўл туман Кенгаши раиси.                                 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар