Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларига Мирзачўл туманида старт берилди

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларига Мирзачўл туманида старт берилди

13 ноябрь 2020 йил
89
0

 Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.
Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган. Тарғибот тадбирларини йил давомида ўтказиш бўйича Мирзачўл тумани штаби иш бошлади.
Бу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларида маҳаллаларни қамраб олиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш белгиланган эди. Туманимиздаги ана шундай тадбирнинг дастлабгиси бугун бўлиб ўтди.

 

 

 Туманимизда ташкил этилган тадбирда Жиззах политехника институтининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Санобар Эшбекова, Жиззах вилоят мусиқали драма театри 1-тоифали драма актёри Сарвар Мустанов, таниқли қизиқчи Аваз Охун, маданият ходимлари, санъаткорлар, психологлар ҳамда ёшлардан иборат Туман тарғибот гуруҳи аъзолари, “Боғбон” МФЙ кекса-нуронийлари, журналистлар қатнашдилар.
Аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда юртимизда кечаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбир 5 та муҳим ташаббус асосида ташкил этилди.
Туман Маданият марказига ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари дастлаб маҳалла фуқаролари томонидан қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари, хусусан,зардўзлик, сўзана ва каштачилик,"Мирзачўл текс" маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Шундан сўнг маънавий-маърифий тадбирнинг бадиий қисмида иштирок этдилар.
Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизнинг кейинги йилларда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва мавқеи ортиб бораётгани, ижтимоий ҳаётга татбиқ қилинаётган янгилик ва ўзгаришлар аҳамиятига тўхталиб, жамоатчилик, хусусан ёшларга таъсирчан усуллар ёрдамида етказишди.

 

 Глобаллашув замонида ёшлар тарбиясида кексаларнинг ўрни, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга қаратилган инновацион ёндашувлар ҳақида сўз борди. Санъаткор ва шоирлар ўз ижод намуналаридан ижро этишиб, тадбирга байрамона руҳ бағишладилар.
Шунингдек, эсдалик сифатида тадбир иштирокчиларга бадиий адабиётлар совға қилинди.Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган жонли ижро ва ижодий мусиқа садолари йиғилганларга ҳуш кайфият улашди.
Тадбир давомида, туман ҳокими К.Холмуродов ҳамда шу ҳудуднинг сектор раҳбари У.Ражабовлар спорт чемпионлари ва викторина ғолибларига совғалар топширилди.

 

 

 

 

Мирзачўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар