Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

08 январь 2020 йил
187
0

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчисессиясини чақириш тўғрисида.

  “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига биноан

 ҚАРОР  ҚИЛАМАН: 

  1. 1. Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси 2020 йил 14 январ куни соат 10-00 да Гагарин шаҳрида чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

- халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида 

- халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

- халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

- халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

- Жиззах вилоят ҳокими томонидан Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биргаликда мазкур сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

  Туман ҳокими                                          К.Холмуродов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар