Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Миллат байроғи жондан азиз, нондек мўътабарсан!

Миллат байроғи жондан азиз, нондек мўътабарсан!

18 ноябрь 2020 йил
62
0

Мирзачўлда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Хусусан, бугун эрта тонгдан туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ажойиб парад бўлиб ўтди.  Тантаналар туман марказидаги Ўзбкеистон шоҳ кўчасидан бошланди. Юзлаб кишилар қўлларида юрт байроғини юаланд тутиб ғурур ва ифтихор тўла шахдам қадамлар билан ҳарбий машиналар ва ёш спортчилар кузатувида Гагарин шаҳри Марказий кўчаларини айланиб ўтдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, байрам том маънода халқ сайлига айланиб кетди.


 

 

 

 

 

 


 

Тадбир сўнггида ташкилотчи ва мутасаддилар томонидан юртимизнинг жаннатмонанд заминини, мусаффо осмонини, халқимиз оқкўнгиллигию томирларимиздаги жўшқин қонимизни ўзида акс эттирган давлат рамзимизни доимо юксак марраларда хилпирашини тилаб, ўз соғлигига бефарқ бўлмай тонгги парадда иштирок этган барча қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб ўтилди.

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар