Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туман ҳокими К. Холмуродовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Мирзачўл туман ҳокими К. Холмуродовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

21 ноябрь 2020 йил
51
0

Бугун, 21 ноябрь куни Мирзачўл тумани фаоллар залида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Унда тумани ҳокими К.Холмуродов, барча ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
25 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 20 га яқин мурожаат қабул қилинди.

 Aксарият фуқароларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилди ва ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар