Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилояти Мирзачўл туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Жиззах вилояти Мирзачўл туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

08 январь 2020 йил
222
0

Жиззах вилояти Мирзачўл туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Мирзачўл тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Жиззах вилояти Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Жиззах вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 23 декабрдаги “Жиззах вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 300/50-сонли қарорига асосан Мирзачўл тумани (Кейинги ўринларда - Туман деб аталади) бюджетига Жиззах вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 27024.2 млн. сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 314.0 млн. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги контингент даромадлар режаси прогнози 33 228 986,0 минг. сўм, маҳаллий бюджет даромадлар прогноз режаси 17 990 626,0 минг сўм (шундан Республика бюджетидан марказлаштириб ўтказиб бериладиган акциз (мобиль алоқа ва алкоголь) солиғи 4 080 000,0 минг) белгиланганлиги маъқуллансин.

Қонунга асосан 2020 йилда:

  1. а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетида тўлиқлигича қолдирилади:

- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

- электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ тўлови)

- Тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туманлар бюджетлари ўртасида қуйидаги ажратмалар асосида тақсимланади:

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 52 фоиз туман бюджетига, 48 фоиз вилоят бюджетига;

- юридик шахсларнинг фойда солиғи 50 фоиз туман бюджетига,            50 фоиз вилоят бюджетига;

- юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи 100 фоиз туман бюджетида;

- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 100 фоиз туман бюджетида;

- бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи 90 фоиз туман бюджетида, қолган 10 фоизи вилоят бюджетида;

- айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим                    100 фоиз туман бюджетида;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари) 100 фоиз туман бюджетида;

- харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим 100 фоиз туман бюджетида;

в) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича вилоят бюджетига ажратма қилинади:

- Давлат божи 100 фоиз вилоят бюджетига;

- Давлат корхоналарининг соф фойдасидан тушум 100 фоиз вилоят бюджетига;

- Жарималар 100 фоиз вилоят бюджетига;

г) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

- давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

  1. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 665.2 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туманлар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин,                      веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Туман Кенгаш раиси,

туман ҳокими                                                    К.Холмуродов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар