Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Баракалла Мирзачўллик чемпион Владислав

Баракалла Мирзачўллик чемпион Владислав

26 декабрь 2020 йил
42
0

Мирзачўл тумани ҳокими Комил Холмуродов ҳамда сектор раҳбарлари 26 декабрь куни туман хокимятининг фаоллар залида ёшлар билан учрашиб, тадбир қатнашчиларини байрам билан табрикладилар.
Туман ҳокими К. Холмуродов табрик сўзида 2020 йилда туманни маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ёшларни ўрни ва фаол иштирокини алоҳида таъкидлаб, 2021 йилда амалга ошириладиган режаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, туманда ўтказилган тадбир ва лойиҳаларда фаол иштирок этиб келаётган ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш тадбирларни мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йил 11 ой давомида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 78 млн. сўм миқдорида маблағ ўтказиш ҳамда моддий-техник базасини ва Ташаббускор ҳомийлар ҳисобидан молиялаштирилди. Бундан ташқари спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларида, Республика ҳамда халқаро мусобақаларда иштирок этишлари учун 65.1 млн. сўм маблағ ажратилганини таъкидлаб ўтди.

 Тумандаги 99 тадан ортиқ спорт иншоотлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларда 5.0 минг нафар ёшларни қамраб олиш имкониятига эга эканлигимиз аниқланди.
2019-йил спортнинг Каратэ-до тури бўйича Япониянинг пойтахти Токио шахрида бўлиб ўтган 17-жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали; 2019 йил Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида каратэ-до тури бўйича "Нурсултон опен" халқаро туринирида 3 та олтин медал; Қозогистон Республикаси Нурсултон шаҳрида бел олиш ва учкураш спорт тури бўйича бўлиб ўтган 1-жаҳон чемпионатида 1 та бронза медали; 2019 йил Туркманистон Республикасида бўлиб ўтган бел олиш ва учкураш спорт тури бўйича 3 та олтин ва 1 та кумуш медал; Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган "Бишкек опен" очик чемпионатида 1 та олтин, 3 та бронза медал; Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган спортнинг Юнон-рум кураши спорт тури буйича бўлиб ўтган ҳалқаро турнирда 1 та олтин, 1 та бронза медалларига туман спортчилари сазовор бўлган.

Жорий чемпионатларида 32 та олтин, 13 та кумуш, 33 та бронза медаллари совриндорлари бўлишди.

Шунингдек, вилоят чемпионатлари ва кубокларида 92 та, вилоят чемпионатларида 170 та медал ва кубоклар совриндорлари бўлган.

Бугунги кунда эришилган натижалар рейтинги бўйича туманимиз вилоят микиёсида 3-ўринни эгаллаб турибди.

2020 йил 1 январь ҳолатига туман аҳолиси 51 630 нафарни ташкил этиб шундан спорт билан шуғулланувчилар 7841 нафарни ёки туман aҳолисининг 15.1 фоизини ташкил этган эди.

1 декабрь ҳолатига бу олиш ва йилда спортчиларимиз Республика кубоги ва кўрсаткич 1 12301 нафарни ёки туман аҳолисининг 23.8 фоизини ташкил этди. Хозирги кунда туманимизнинг 16 нафар ёшлари Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт унверситетида, 44 нафари Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида таҳсил олмоқда.

Жорий йилда спортнинг бокс, юнон-рум, миллий кураш турларидан 7 нафар спортчи олий таълим муассасасига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Туманда жами 12 та спорт турлари фаолият кўрсатиб шундан 6 таси олимпия, 2 таси миллий ҳамда 5 таси бошқа спорт турлари.

Хозирда кунда туманимизда спортнинг сузиш тури бўйича 1-нафар спортчимиз (Владислав Мустафин) 2021-йил Япония давлатининг Токио шахрида бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиа ўйинларида иштирок этиш рухсатнома (лицензия) сини қўлга киритди. Тадбир сўнгида чемпионлик мақомини олган ёшлар пул мукофоти билан тақдирланди.

 

 

 

 

 


Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар