Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Бизнинг ёшлар - чемпион ёшлар!

Бизнинг ёшлар - чемпион ёшлар!

28 декабрь 2020 йил
35
0

Ёш авлоднинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний камолотини таъминлашга эътиборни кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш бўйича ҳам кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

2020 йилнинг 27-28 декабр кунлари Мирзачўл тумани болалар- ўсмирлар спорт мактаби “Чулқувар” кураш залида спортнинг кураш тури бўйича 2003-2005, 2006-2008 йилларда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида Мирзачўл туман прокурори соврини учун вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси, туман кураш федерацияси раиси У.Ражабов, туман хокимининг биринчи ўринбосари Х.Бегиевлар иштирок этишди. Очилиш маросимида сўзга чиққан туман прокурори туман кураш федерацияси раиси курашчиларга омад тиллаб келгусида Ўзбекистон, Осиё, Жаҳон чемпионлари бўлиб етиши ҳақида маърузаси тингланди.
Жами мусобақада Республикамизнинг 5 та вилоятидан Бухоро вилояти, Навоий вилояти, Самарқанд вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилоятларидан 12 та командадан жами 200 нафар ортиқ курашчилар иштирок этишди.
Мусобақа кўтаринки руҳда ташкил этилиб, жами 20 та вазн тоифаси бўйича курашчилар беллашишди. Умум жамоа ҳисобида 1-ўрин Мирзачўл тумани, 2-ўринни Бухоро вилояти, 3-ўринни Сирдарё вилояти жамоалари эгаллашдилар ғолиблар Мирзачўл туман прокуратураси томонидан диплом, медаль, 1-ўринга қўл телефони, 2-ўринга тефаль, 3-ўринга хрусталь идишлар тўплами билан тақдирландилар.

 

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар