Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳар сохада баркамол ёшлар тарбияси йўлида.

Ҳар сохада баркамол ёшлар тарбияси йўлида.

08 январь 2021 йил
24
0

Бугунги тинч-тотув, фаровон ҳаётимиз, ёшларимизнинг баркамол ва ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши учун яратилаётган шароитлар замирида она Ватанимиз осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларимизнинг алохида ўрни бор. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга бўлган  қизиқишларини ошириш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат кeлажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини ошириш мақсадларида 15 декабрдан буён давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида тадбирлар бир қанча  ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Бугун 7 -Aлохида отряди Миллий гвардия ходимлари, Янгидала чегара пости харбий қисм аскарлари, Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши, туман ХТБга қарашли 1, 8, 15-умумтаълим мактаблари ҳамкорликда "Ватанпарварлик" ойлиги давомида 1, 15-умумтаълим мактабдарида ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси, волейбол, баскетбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан  ўтказилаётган бу каби тадбирлар армия ва халқ якдиллигини мустаҳкамлашда ҳамда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, шижоат ва мардлик туйғуларини уйғотишда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

 

 

 


 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар