Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ёшларнинг қалбида - Ватан садоси.

Ёшларнинг қалбида - Ватан садоси.

14 январь 2020 йил
222
0

           Маълумки, 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январюртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шундан буён, 14 январ Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, худудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида нишонланади. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз миллий армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, алп йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. 

             Мовий осмон Ер юзига анчадан буён ҳарбий аскардек соғинтирган оппоқ қорларини сочиб, бутун гўзаллигини бахшида этган кун. Она замин ҳам қишнинг муздай нафаси урилиб, ўзгача виқор билан жилоланади. Қуёш заррин нурини оламга ёйган.14 январ куни Мирзачўл тумани Ўзбекистон шох кўчаси узунлиги бўйлаб катта парад Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни тантанали бошлаб берди. Мирзачўл туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Тошкент” ва “Янгидала” ҚФЙ худудидаги чегара постлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши, Ўзини-ўзи бошқариш органлари туман бўлинмаси, касб-ҳунар коллежлари, туман Халқ таълими бўлими, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва яна бошқа бир қанча корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида туман аҳли ва ёшлари иштирокидаги бу ажойб тадбирлар ҳар битта юракни Ватан номи билан жунбушга келтирди, Ватан шону-шарафини кўз ўнгиларида гавдалантирди, ҳарбий машиналар, аскарлар саф тортди, спортчилар, ёшлар Ватан байроқларини баданд ҳилпиратди. Бир гурух фахрийлар ва туман фаоллари, ҳарбийлар, ёшлар мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Она номинг улуғ,... қаддингми эгик?!,

Нега кўзинг маъюс, юрак бағринг қон

Фарзандинг ҳаётдир, бошингни тут тик—

Боланг юракларда абадий, инон,

Боланг қаҳрамондир, она-онажон! 

            Бир зумлик сукутдан сўнг ҳилпираган баланд байроқлар кузатувида машиналар, ҳарбий саф, спортчи ёшлар етакловидаги саф паради туман марказий кўчалари бўйлаб Ўзбек-қозоқ маданият марказида бўладиган байрам тантаналари сари шахдам қадамлар билан жанговар қўшиқлар жўрлигида йўл олди.

           Байрам тадбирини туман ҳокими К.А.Холмуродов кириш ссўзи билан очиб бериб, ўз сўзида барча йиғилганларни, залда ўтирган муддатли ҳарбий хизматдаги йигитларнинг ота-оналарини, жами юрт ўғлонларини бугунги байрам билан самимий қутлади. Юотимизда Қуроллт кучлар, ҳарбий армиямиз тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхталди.Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳатлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилганлигини таъкидлаб ўтди.

           Шу ўринда айтиш мумкинки, дарҳақиқат Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади.Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқатда бўлиши, унинг ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши унинг учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Ҳар бир инсоннинг ўз Ватани унинг учун дунёдаги энг гўзал ва муқаддас макондир.  Ватанга меҳр-муҳабати бўлмаган инсонни ота-онасига меҳри бор десалар бунга ишониб бўлмайди. Она ватанимизга садоқатли бўлиш, аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан бахрамандлик, ўзига ишонч, келажак олдида маъсуллик туйғуларини тарбиялайди.

         Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг бўлғуси посбонларидир. Биз ёш ўсмирларини баркамолқилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади.  Она Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзийди. 

         Мана шундай фахр эгаларидан бири Яшинов Асадбек Яшин ўғлининг онаси Б.Шумқарова сўзга чиқди. У ўғли Асадбекнинг болалик хотираларини ёдга олди. Яқинлари “Илоҳим, фарзандингиз улғайиб юзингизни ёруғ қилсин, доимо эл-­юрт хизматига шай турсин. Нон-туз бериб, бағрига олган Ватан ҳамиша рози бўлсин, омин!”, дея ният қилганларини эслади. Йиллар ўтиб, бу эзгу сўзлар ижобат бўлганлигини, фарзанди болалигидан ҳарбий бўлишни орзу қилганлигини, бир зум бўлса-да, ҳаракатдан тўхтамай,спорт билан мунтазам шуғулланиш билан биргаликда, ўзбек ва жаҳон тарихини пухта ўзлаштирганлигини таъкидлади. Ватанпарварлик қўшиқларини ёд олиб, севиб куйлаганлигини, мактабни тамомлаганида бошқа дўстлари қатори ҳарбий хизматга чақирилганлигини қувонч билан айтиб ўтди. Ҳозирда у Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида фаолият юритмоқда.

         Она ўғлининг Ватан олдидаги шарафли бурчини ўтаётганидан боши осмонда эканлигини, фарзанди билан ғурурланишини айтиб, юртимизда ҳарбий аскарлар учун яратилаётган шарт-шароитлардан тўлқинланиб, жами ёшларга мана шу шараф, барча оналарга ушбу фахр насиб этишини тилак билдириб ўтди.

Тадбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастурига уланиб кетди. Ватан тараннуми, миллий чолғулар ижроси, аскар қўшиқлари, туманимиз кўп миллатлилигини ўзида акс эттирган турли миллат ва элатларнинг куй, қўшиқ ва рақслари барча иштирок этаётган ҳар битта қалбнинг тубигача кириб борди, буни қароқларда порлаётган қувонч учқунлари, қўлларда садо бераётган қарсаклар жарангидан билиб олса бўлади.

          Тасанно дея байрамга якун ясаб уйга қайтар эканмиз, юрагимизда тинчликка бўлган, фаровонликка бўлган шукроналик, ҳаётга бўлган қизғин иштиёқ ҳамда ватан муҳаббати алангаси лиммо-лим вужудимизни қамраб олган эди. Айниқса, тадбирда биз билан биргаликда иштирок этган ёш мурғак қалбларни юрт севгиси ила жунбушга келтириб, хотираларига жойланган бўлса ажаб эмас!...

Шу ўринда, Ўзбекистон ёшлари иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклаймиз! Байрамингиз муборак азизлар!!!  

Шоир айтганидек, 

Бирингиз ўғилсиз, бирингиз ёрсиз, 

Бирингиз инимиз, ишда ҳамкорсиз. 

Оғиримиз енгил қилиб доимо, 

Яхши ҳамки, бахтимизга сиз борсиз!

 

                                                                                      Хуршида Шербекова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар