Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан онлайн хизматларни смартфонда ҳам олиш мумкинлиги тушунтирилди

Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан онлайн хизматларни смартфонда ҳам олиш мумкинлиги тушунтирилди

16 январь 2021 йил
24
0

Уяли алоқа воситаси. Бугун мактаб ўқувчисида ҳам энг сўнгги русумдаги телефон бор. Уни жуда кўп мақсадларда ишлатиш мумкин. Телефон орқали тўловларни амалга ошириш, янгиликлардан хабардор бўлиш, мобил иловалар орқали турли хизмталар  ҳамда давлат хизматларини ҳам олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун интернетга уланишнинг ўзи кифоя.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари айнан аҳоли мурожаатларини интернетсиз амалга ошира олмайди. Барчамизнинг мобил алоқа воситамизда интернет бор, аммо давлат хизматини онлайн олиш тартиби қандай? Бу борада билим ва кўникма  етарлими?

Адлия вазирлиги тизимида 2021 йил  “Давлат хизматлари йили” деб номланиши бежиз эмас. Айнан аҳолининг барча қатламларини қамраб олган холда уларнинг давлат хизматларига бўлган эхтиёжини қаноатлантириш, ечимини кутаётган муаммоларига барҳам бериш, давлат хизматлари сифати ва кўрсаткичларини кўтариш, аҳоли орасида ўзлари истаган давлат хизматини мустақил олиш кўникмасини ошириш  каби устувор вазифалар белгиланган.

Марказлар аҳоли ва давлат орасидаги кўприк ҳисобланади. Шу аснода ДХАнинг ҳар бир ҳудудий бошқармалари томонидан “Марказ-маҳалла-фуқаро” тамойили ишлаб чиқилган бўлиб марказ ходимлари ҳар бир оилага кириб бориб муаммоларни ўрганади ҳамда онлайн давлат хизматларини олиш кўникмаларини шакллантиради.

- Бундан ташқари омма орасида сўровномалар ўтказиш тартиби йўлга қўйилган, - дейди пахтакор туман ДХМ директори Азиз Ҳусанов. - Бу қандай сўровнома? Сўровнома тартиби шундан иборатки фуқаро давлат хизматини олишда қандай қийинчиликларга дуч келаётганлиги аниқланади. Бу орқали биз камчиликлар анилаб уни бартараф этиш учун агентликка таклиф берамиз.

Пахтакор туман ДХМ ходимлари томонидан юқоридаги тамойил асосида ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари “Олмазор” ва “Пахтакор” маҳаллаларига чиққан ҳолда онлайн хизматлардан фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди. Учрашувда ЯИДХП дан фойдаланиш кўникмалари ҳам бериб борилди. Фуқаролар уйдан чиқмасдан давлат хизматларини олиш юзасидан  онлайн фойдаланиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, ўтказилган сўровномаларда уларнинг фикри ўрганилди.  Иштирокчиларнинг 20 фоизи давлат хизматини уйда туриб олиш осонроқ деган жавобни берган, 5% фуқаро эса марказга борган ҳолда хизматлардан фойдаланиш қулайлигини таъкидлаган.

Сарвиноз Худойбердиева –

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати масъул ходими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар