Давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган 21-30 ёшгача бўлган ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали, Мирзачўл туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасининг вилоят ва туман бўлимлари ҳамда 60-нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар томонидан ёшларга оид олиб борилаётган сиёсат хақида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар форумидаги Ёшларга Мурожаати тўғрисида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича келгусидаги вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди, ёшларни бугунги кунда қийнаётган масалалар, муаммолар хамда уларнинг ечими бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:

