Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туман ёшлари билан сектор раҳбарларининг учрашувида туман ҳокими маърузаси

Мирзачўл туман ёшлари билан сектор раҳбарларининг учрашувида туман ҳокими маърузаси

11 январь 2020 йил
233
0

Мирзачўл туман ёшлари билан сектор раҳбарларининг учрашувида туман ҳокими

К.Холмуродовнинг

МАЪРУЗАСИ

 

Ассалому алайкум қадрли ёшлар!

 

         Барчамизга маълумки, Мухтарам Президентимиз 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказиб, бугунги кунда ёшлар ҳаётидаги муаммолар ва долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Эътибор берган бўлсангиз учрашувда глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Беш ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

        Ўтган йили мамлакатимизда буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ёш математиклар халқаро олимпиадаси муваффақиятли ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу тажриба асосида физика бўйича Аҳмад Фарғоний, кимё фани бўйича Абу Райҳон Беруний, биология бўйича Абу Али ибн Сино, астрономия бўйича Мирзо Улуғбек номларидаги халқаро фан олимпиадалари ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, навқирон авлод манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис ўзбек ёшларининг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлод вакиллари муносиб иштирок этмоқда.

Ўтган икки йилда ёшлар ҳаётига бевосита тааллуқли бўлган 40 га яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

– Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлади Мухтарам Президентимиз видеоселекторда.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Давлатимиз раҳбари уларнинг таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Йиғилишни видеоконференция орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ёшлар кузатиб борди.

          Бу борада Жиззах вилоятида, хусусан бизнинг туманимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

          Алоҳида эътироф этишни истардимки, бугун Мирзачўл туман ёшлари ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлмоқда. Туманда ёш авлоднинг фуқаролик позицияси ва фаоллигини кучайтириш, уларни мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган баркамол шахслар этиб тарбиялашга қаратилган муайян саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Натижада туманимиз ёшлари кўплаб соҳа ва йўналишларда ўзининг маҳорати, шижоати, куч-ғайратини намоён этиб келмоқда.

Жумладан, ўтган бир йил давомида туманимиз ёшлари ўзининг салоҳияти ва имкониятини намоён қилиб, кўплаб ютуқларга эришдилар. 1 нафари “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, 1 нафари “Шуҳрат” медали соҳиби бўлди.

        Жорий йилнинг январь ойида “Момомнинг сандиқлари” болалар ижоди танловида 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Қўнишева Зилола вилоятда босқичида 1 ўрин, республика босқичида 2 ўринни эгаллади;

         Жорий йилда Зомин туманида бўлиб ўтган “Миллий қадриятлар қадрланган юрт” шиори остидаги ёшлар фестивалида Мирзачўл тумани жамоаси фахрли 1 ўрин сохиби бўлди;

18-сонли умумтаълим мактабининг сардорлар кенгаши “Энг намунали мактаб сардорлар кенгаши” танловининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Туман сардорлар кенгаши сардорлари “Энг намунали туман, шаҳар сардорлар кенгаши” танловининг вилоят босқичида 3-ўринни қўлга киритди. “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали 2019 йил босқичида Мирзачўл тумани 5, 10, 15-мактаб ўқувчилари ҳамда мусиқа мактаби ўқувчилари биргаликда вилоят босқичида фахрли 2 та 2 ва 3 та 3-ўринларни эгаллади;

“Ўзбекистон” ҚФЙда истиқомат қилувчи ижодкор, истеъдодли ёшимиз Бахромов Жавохирнинг биринчи шеърий тўпламлари Ёшлар иттифоқи кўмагида нашрдан чиқарилди, ҳамда унинг ўзи хам 11-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси этиб иш билан таъминланди.

         “Ёш чегарачилар” харбий спорт мусобақасининг вилоят босқичида 8-умумтаълим мактабининг “Ватанпарварлар” жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

         Шунингдек, ўтган йил бошида Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Авлонбердиев Эгамберди муқобил энергия манбаидан фойдаланиш лойихаси бўйича республикада ғолиб деб топилди.

“Ёш қутқарувчилар” мусобоқасининг вилоят босқичида Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи жамоаси 2-ўринни қўлга киритишди, “Иттифоқ кубоги” футбол мусобақаси бўйича ҳам вилоятда фахрли 2-ўринни эгаллашди. Ёш ўт ўчирувчи” ҳарбий спорт мусобоқасининг вилоят босқичида 5-умумтаълим мактаби жамоаси 3 ўринни қўлга киритди. “Ёшлар” шахмат тахтаси” спорт мусобақасининг вилоят босқичида туман жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.

        Жорий йилнинг ўзида Мирзачўллик ёшларнинг 1 нафари Осиё чемпиони, 3 нафари Жаҳон чемпиони, 37 нафари Ўзбекистон чемпиони бўлди. Фан олимпиадалари совриндорлари сони 15 нафарни ташкил этади.

5 та муҳим ташаббус ижросида ҳам ёшларнинг иштироки алоҳида бўлмоқда. Ушбу бешта муҳим ташаббус туманимиздаги ўн мингдан ортиқ ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Санъат ва маданият, адабиёт соҳасида ёшларимиз учун маданият марказлари, спортга қизиқувчи ёшлар учун кўплаб спорт объектлари қуриб, фойдаланишга топширилмоқда.

Бугунги кунда Мирзачўл туманида 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 38412 (0 ёшдан 30 ёшгача) нафарни ташкил этади. Шундан, 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар 25120, 3012 нафардан ортиқ турли миллатга мансуб ёшлар.

25 та мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бориб, уларда 2790 нафар ёшлар, 20 та умумтаълим мактабларига 9494 нафар ёшлар қамраб олинган.

         Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида “Сайёр китоблар карвони”, Китоб совға киламан” лойиҳаси доирасида 1 минг 200 дона китоблар чекка ҳудудлардаги кутубхоналарга совға қилинди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тумандаги 20 та умумий ўрта таълим мактабларига 36 номдаги 600 дан ортиқ китоблар беғараз топширилди. Мирзачўл туманида 2019 йилнинг 20-22 май кунлари “Ёш китобхон” танловининг 10-14 ёш, 15-19 ёш ва 20-30 ёш тоифалари бўйича саралаш босқичи ва июн ойида туман босқичи ўтказилди. Саралаш босқичларида 3 минг нафардан ортиқ ёш китобхонлар ўз билимларини синовдан ўтказди.

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган 50 дан ортиқ лойиҳа ва тадбирларга 12 мингдан ортиқ ёшлар жалб қилинди. Хар бир соҳаларда фаолият юритаётган ва юқори натижаларга эришаётган 40 нафар фаол ёшлар тақдирландилар.

         “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури барча ҳудудлар каби Мирзачўл туманида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этишда алоҳида аҳамиятли бўлди. Давлат дастури доирасида 7 та бизнес лойиҳага жами 1 млрд. 530 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада қирқ нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ҳозирги кунда “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари ташкил этилиб, кўплаб ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Иттифоқнинг Мирзачўл тумани Кенгаши томонидан имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 та тикув машинаси ва 2 нафар кам таъминланган оилаларнинг бемор фарзандлари учун молиявий ёрдам кўрсатилди.

Имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 нафадан ортиқ ёшларга ўқув-қуроллари, 28 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган.

          2019 йил баҳор ойида 21 га яқин боқувчиси йўқ, меҳнатга лаёқатсиз ёки ёлғиз қариялар хонадонида хашар ташкил қилиниб, томорқа майдонларига тўлиқ ишлов берилиб, турли полиз экинлари экиб берилди.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида хамкор ташкилотлар билан биргаликда 3 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, улар орқали 278 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

         Мирзачўл туманидаги 278 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди жумладан 478 нафар ёшлар туманданги ўқув марказларида касб-ҳунарга ўқитиш орқали, 16 нафари Ҳунармандчиликка жалб этиш орқали, 278 нафари меҳнат ярмаркалари орқали, 122 нафарини деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлигини таъминлаш орқали ҳамда 40 нафари “Yoshlar - kelajagimiz!” жамғармаси ва бошқа имтиёзли кредитлар ажратиш орқали таъминланди. Туман бўйича жами 14 нафар ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун амалий ёрдам кўрсатилди. Шундан, 2 нафарига ер-жой ёки бино ажратилишида, 2 нафарига давлат рўйхатидан ўтишга кўмаклашилишида,10 нафарига бошқа масалаларда.

      Туманда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида юз нафардан зиёд ёшлардан иборат “Фидокор ёшлар” жамоатчилик назорати гуруҳлари тузилиб, маънавий-маъданий тадбирлар ҳамда тунги рейдларга жалб қилинди. Туман ИИБ ҳамда “Фидокор ёшлар” жамоатчилик аъзолари билан ҳамкорликда, тунги кўнгилочар дам олиш масканларида 50 маротаба ортиқ тунги рейдлар ўтказилган бўлиб, ўтказилган рейдлар давомида 12 нафар ўқувчи ёшлар таълимга қайтарилиб, бошланғич ташкилот етакчиларига бириктирилди.

      Вояга етмаганлар, ота-оналар ва психологлар иштирокида 24  маротаба психологик - тренинглар ўтказилиб, унга 651 нафар вояга етмаганлар, 412 нафар ота-оналар ҳамда 302 нафар педагоглар жалб қилинди.

“Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт” шиори остида “Ёшлар ва қонун” лойиҳаси ташкил этилиб 2 мингдан зиёд вояга етмаган ёшлар қамраб олинди. Ёшлар иттифоқи Мирзачўл тумани томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш борасида “Биз жиноятчиликка қаршимиз”, “Менинг маҳаллам жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд”,“Одам савдоси давр муаммоси” каби мавзуларда 48 дан ортиқ давра суҳбатлари ташкил этилиб, тадбирларда жами 15 минг нафардан ортиқ (шундан, 7  минг нафари вояга етмаган ёшлар) ўқувчи ва уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

      Билиб-билмай, эҳтиётсизлик оқибатида жиноятга қўл урган 7 нафар ёш Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилган ҳолда суд залидан озод қилинди ва уларнинг барчасини бандлиги таъминланди.

      Ёшлар учун туманимизда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан; Ёшлар боғи, Болалар ўсмирлар спорт мактаби учун спорт комплекси ва Марказий уйингоҳи, Хотира майдони, Нуронийлар маскани янгидан қурилди, Ўзбек-Қозоқ маданият маркази қайтадан таъмирланди;

Ҳурматли ёшлар ва учрашув иштирокчилари!!

       Мухтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда 2020 йил Жиззах вилоятида ҳам ёшларга оид Давлат сиёсатида туб бурилиш бўлиши лозим.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар